Web-site даги маълумотлардан муаллиф рухсатисиз кўчиришнинг ҳар қандай тури қонунан тақиқланади

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий

  • Юрагида ҳаққоний инсон мени тушунади
  • Гар қилич бошимга ҳам келса дегайман ростин

“Ё Раб” радифли ғазалига мухаммаси

Куюб ишқинг ўтиға доимо бўлдим фано ё Раб, Дутунимдин қаро тўн киймиш ул сабъи само, ё Раб, На қилдим санга ким этдинг мани андин жудо, ё Раб, Ютарман заҳр ҳажринг ишқида нозик адо, ё Раб...

"Навоий" ғазалига мухаммаси

Эй, хироминг ошиқи шайдолари кабки дара, Хўблар оламда кўбтур, ҳаммасидан сен сара, Сийналар мажруҳ сенсиз сахт кўнгуллар яра, Эй, жамолинг лолазору кўзларинг оҳу бара...

"Фурқат" ғазалига мухаммаси

Мен киму бир ҳарф мазмунини шарҳ айлар хатинг, Қийли васфингда таҳайюри хирад истар хатинг, Юз фараҳлиғ қўйди юз кўнглимға чиққоч ҳар хатинг, Фарқи булдур Хизрдин, эй шўх, то ахзар хатинг...

Қўқондан Фарғонага

Чун шаҳридин чиқдим “Кудаш”, Хотир билан маҳзуни ғаш, Мажнунсифат девонаваш, Хушчашмаю кам чанг экан...

Қўқондан Исфарага

Афлок кажрафтор учун, Ҳардам кўнгул афгор учун, Хўқанд тангу тор учун, Саҳро чиқиш даркор экан...

Қўқондан Шоҳимардонга

Фарёдким, гардуни дун, Айлар юрак-бағримни хун, Кўрдики, бир аҳли фунун, Чарх анга кажрафтор экан...

Муқимий «Ким келур» ҳамда «Жононимиз келди» ғазалларининг асл кўриниши.

Муқимий «Хўб бўлади» ғазалининг асл кўриниши.

Муаллиф

Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Халқаро туризм» факультети маркетинг йўналиши талабаси Нормаматов Шоҳруҳ Шуҳрат ўғли

Ушбу web-site ни қуришда ўз ҳиссасини қўшганлар

Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети филология фанлари доктори, доцент Қўлдош Пардаев
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори Александр Бекчанов
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри матбуот котибаси Фируза Халикова
Тошкент давлат иқтисодиёт университети матбуот котиби Ойбек Қўшбоқов

МУҲАММАД АМИНХЎЖА МИРЗАХЎЖА ЎҒЛИ МУҚИМИЙ

Муҳаммад Аминхўжа – Муқимий лирик шоир ва забардаст ҳажвчи сифатида ХIХ асрнинг сўнгги чораги ва ХХ аср бошларидаги ўзбек миллий адабиётининг энг йирик намояндаси сифатида донг таратди. Марказий Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон чор Россиясининг мустамлакасига айлантирилган шароитда қалам тебратган Муҳаммад Аминхўжа ижоди чин маънода халқчилдир. У эзилган меҳнаткаш омма, бечора косибу ҳунармандлар ва хонавайрон қишлоқ деҳқонларининг оташин куйчиси бўлиб майдонга чиқди. Мустамлака тузумидаги адолатсизлик ва зўравонликни, жорий тартиб-қоидаларни халқона услубда аёвсиз қоралаган шоир ўлкамиз истиқболига ишонч билан қаради. Унинг асарларида инсоний ишқ-муҳаббат улуғланди, иймон-эътиқод, ҳалоллик, сахийлик, покдомонлик, элпарварлик, дўстлик, она табиат гўзалликларидан завқланиш, висол онларининг лаззатлари ва ҳижрон азоб-уқубатлари ишонарли лавҳаларда жуда таъсирчан ифодаланди. Муҳаммад Аминхўжа Қўқоннинг Бегвачча муҳалласида 1850 йилда Мирзахўжа Мирфозил ўғли оиласида туғилган. Новвойлик билан оила тебратувчи Мирзахўжа фарзандининг хат-савод чиқаришига жиддий эътибор берган бўлса, шеъриятга иштиёқ ва қобилиятининг шаклланишида онаси Ойшабибининг ўрни бениҳоят каттадир. Туғма истеъдод соҳибаси бўлган бу аёл жуда кўплаб эртак-қўшиқларни ёд билган, таъсирчан ва ифодали сўзлаб бериш қобилияти билан тингловчиларни мафтун эттан. Онадаги бу фазилат, шубҳасиз, гўдак Муҳаммад Аминхўжага ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Маҳалла мактаби ва «Ҳоким ойим» мадрасасида таълим олгач, Муҳимий 1872–73 йилларда Бухорога бориб, «Меҳтар ойим» мадрасасида таҳсилни давом эттиради. 1876 йилда уни битириб Қўқонга қайтади, оила қуради. Хатми мадраса қилган Муқимий аввалига Қўқон ер ўлчаш маҳкамасида мирзалик қиларкан, ўз вазифасига кўра, Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларга тез-тез чиқиб, деҳқонларнинг турмуш шароитлари, қишлоқларнинг аянчли аҳволи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Лекин у ер маҳкамасида узоқ ишлай олмади. Аммо бу муддатнинг ўзи ҳам шоир ҳаёти ва дунёқарашида сезиларли из қолдирди. Мавжуд мустамлака тузумга, жорий тартиб-қоидаларга кескин салбий муносабат ва танқидий баҳонинг шаклланишига жиддий туртки бўлди. «Дар мардуми Оқжар батариқи муҳаммас» асаридан маълум бўлишича, Муқумий 1870 йилнинг охирларида Қўқоннинг ғарбидаги Сирдарё ёқасида жойлашган Оқжар паромида паттачи бўлиб ишлаган. Бу янги вазифа ҳам шоирга меҳнаткаш омма вакиллари, қишлоқ деҳқонларининг турмуш шароитлари билан бевосита танишиш имконини берди. Қаттиққўл, муттаҳам паром хўжайинлари билан келиша олмаган Муқимий 80 йиллар бошларида Қўқонга қайтади. Оилавий ҳаётда ҳам фароғат топмаган шоир, ҳовлини ташлаб, ўша Бегвачча маҳалласидаги Ҳазрат мадрасаси ҳужрасига кўчиб чиқади ва умрининг охирига қадар муҳтожлиқда, ўз таъбири билан айтганда, ўша «ҳужраи танг ва торликда бекаслик ва ғариблик чироғини ёқиб» умр ўтказди. Шу вақтдан бошлаб Муқимий бутун вақтини ижодий иш, шахсий мутолаага бағишлади, ҳуснихат ва котиблик билан шуғулланди. Зокиржон Фурқат гувоҳлигига кўра, бу йилларда Қўқонда муттасил равишда ҳаракат қилган адабий йиғин анжуман ишларига Муқимий йирик ижодкорлар Муҳий, Завқий, Нисбатийлар қаторида фаол қатнашади, давр адабий ҳаракатига етакчилик қилади. Доимий моддий етишмовчилик, яшаш шароитининг ниҳоятда оғирлиги шоир соғлиғига путур етказади, у оғир дардларга чалинади. Шоир меросида даврдан, машаққатли турмушдан, оғир тақдиру забун толедан шикоят, мунису ҳамдард йўқлигидан нолиш оҳанглари кенг ўрин тута бошлайди. Шоирнинг илғор дунёқараши, фаровон ҳаёт ва озод жамият, инсоф ва адолат, баркамол инсон ва инсонийлик, иймон-эътиқод ва эрк ҳақидаги орзу-интилишлари билан мустамлака шароити, мавжуд адолатсиз тузум, зўравонлик ҳукмрон бўлган замона ўртасидаги жиддий зиддият, бир сўз билан айтганда юксак идеал билан разил борлиқ ўртасидаги номутаносиблик Муқимий ижодида воқеликка нисбатан кескин танқидий муносабатнинг узил-кесил шаклланишига олиб келди. Ўтган асрнинг 90 йилларига келиб шоир давр адабиётидаги кучли танқидий-сатирик йўналишнинг етакчисига айланди. Ҳаётни, борлиқни ҳаққоний тасвирлашни ижодда асосий мезон деб қабул қилган шоир, айни замонда, қалам аҳлини халқчил мавзуларни топишга, омма дили ва интилишига мос – «халқ толиб» асарлар яратишга даъват этади. Бу мезон ва даъват қуйидаги мисраларда ўз ифодасини топган: …Гар қилич бошимга ҳам келса детайман ростин! … Шеърингазга халқ толиб ўлсалар, сўнгра ўқунг! Муқимий 1887–88 йилларда биринчи, 1892 йил бошларида эса иккинчи маротаба ота шаҳри Тошкентга сафар уюштиради, бу ердаги ижод аҳли билан ижодий учрашув – суҳбатлар қурди, шаҳар ижтимоий ва маданий ҳаётида юз берган ўзгаришлар билан танишди. Иккинчи сафари вақтида «Туркистон вилоятининг газети» муҳаррири Н. П. Остроумов билан учрашган. Шу газета саҳифаларида 1891 йил октябрь ойида шоирнинг бир неча шеърлари машҳур ҳофиз Макайлик тилидан ёзиб олиниб эълон қилинган эди. (Кейинчалик, 1903 ва 1907 йилларда ҳам газета Муқимийнинг бир қатор ишқий ва ҳажвий руҳдаги асарларини эълон қилган). Шоирнинг Фарғона водийси шаҳарларига, Қўқон атрофидаги қишлоқларга ҳам бир неча бор саёҳатлар уюштиргани унинг қатор асарларида ўз изини қолдирган. ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларига келиб шоирнинг саломатлиги ёмонлаша борди. Жиянига йўллаган мактубларида, беш-олти ойлаб бетоб ётганлигини билдириб, «неча муддатлар бўладурким, назм айтурға табиат лоҳаси эрдим» деб ёзади. Шундай бўлсада, Муқимий умрининг охирига қадар қаламини қўймаган. «Туркистон вилоятининг газети» саҳифаларида 1903 йилнинг январь ва апрелида босилган «Ҳўқандлик бир бойнинг шаънига Муқимий шоирнинг айтқон шеъридур» (15 январь) ва даҳшатли Андижон зилзиласи муносабати билан ёзилган шеъртарихи (22 апрель) шоирнинг ижтимоий мавзудаги сўнгги йирик асарлари жумласига киради. Эй табиб, айланма, дардим бедаволардин бири, Ранга зардим, кўру кўрма, қаҳраболардин бири – мисралари билан бошланувчи мухаммасда эса шоир ҳаётининг сўнгти дамларидаги руҳий кайфияти таъсирчан ифодасини топган. Келтирилган мисраларда шоирнинг сариқ касалига гирифтор бўлганлигига ишора бор. Худди шу дарди 1903 йил 25 майда уни бу оламдан олиб кетади. Муқимий қолдирган адабий мероснинг катта бир қисмини жозибадор ғазаллар, жўшқин ва шўх мураббаълар, дилкаш мухаммаслар ташкил этади. Шоир лирикасини ҳам ғоявий, ҳам бадиий камолотга эришувида халқ оғзаки ижоди билан бир қаторда кўп асрлик шеъриятимизнинг, хусусан, Лутфий, Навоий, Бобур, Машраб, Амирий каби шоирларнинг ижоди самарали таъсир қилди. Муқимий ўз лирикасида чин севгини, садоқат ва вафодорликни, инсонни кўркамлаштирувчи, уни маънавий гўзал этувчи фазилатларни улуғлади, бевафолик, субутсизлик, инсон шаънига доғ туширувчи хислатларни қоралади. Муқимий ғазал, мурабба' ва мухаммасларининг етакчи образи – лирик каҳрамон, аввало, бурч, вафо ва садоқат ҳақидаги илғортушунчаларга эга бўлган софдил, маънавий баркамол ва руҳан бой шахс сифатида гавдаланади. У шоирга замондош аниқ тарихий шахс, мустамлака зулми ва зўравонлик ҳукмрон бўлган давр фарзанди, меҳнаткаш халқ вакили, унинг на молу дунёси, на амалу мансаби бор. У рақибу ағёрлар тазйиқини, фалак жабрини, чарх зўравонлигини ўзида доимо ҳис этиб, руҳан азобланади. Муқимий лирикасидаги шикоят, норозилик, ҳаётдан безиш ва таркидунёчилик даъвати эмас, балки, моҳият-эътибори билан ҳаётсеварликдан, фаровон турмуш ва бахтли замона ҳақидаги орзу-умидларидан келиб чиққан. Худди шунинг учун ҳам шоир ҳаёт лаззатларидан, дўсту улфат суҳбатларидан, севги ва висол онларидан баҳрамандликка чақиради, она табиат гўзалликларидан, баҳор нашидасидан завқланишга ундайди. Бу фазилат шоирнинг: Эй яхшилар, келайлик, бир жойга йиғилайлик! Ўйнайлик, куйлайлик, омон бўлайлик! ва Навбаҳор очилди гуллар, сабза бўлди боғлар, Суҳбат айлайлик келинглар, жўралар, ўртоғлар! байтлари билан бошланадиган машҳур ғазалларида тўла намоён бўлган. Муқимий адабиётимиз тарихидаги энг кўп мурабба' ёзган шоирлардан бири бўлиб, бу қадимий турнинг ривожига жиддий таъсир кўрсатди. Шоирнинг мураббаларининг барчаси, ишқ-муҳаббат мавзусида. Халқ қўшиқлари руҳи ва ўйноқ вазнларда яратилган мураббалар ниҳоятда самимий, шўх ва жўшқин янграб, ўқувчиларни ўзига ром этади. «Эй чеҳраси табоним», «Бир сўрмадинг, эй дилрабо, на бўлди?», «Эмди сендек, жоно, жонон қайдадур!», «Токим, жоно, жилва бунёд айладинг» мисралари билан бошланувчи мураббалар ўша яратилган йилларидаёқ ҳофизлар ижросида Муқимийга катта шуҳрат келтирган. Шоир бир неча ўнлаб мухаммаслар ҳам яратган, улар орасида ўз мазмуни ва руҳига кўра соф ижтимоий ва сатирик йўналишдагилари учраса ҳам, кўпчилиги ишқ-муҳаббат мавзусидадир. Шоир меросида Навоий, Жомий, Фузулий, Амирий ғазалларига, шунингдек, Фурқат, Завқий, Нодим каби замондошлари ҳамда ўз ғазалларига тахмислари ҳам анча-мунча. Муқимий лирик шоир сифатида қанчалик машҳур бўлган бўлса, кучли сатирик сифатида ҳам халқ орасида шунчалик катта шуҳрат қозонган. Шоир бу тур асарлари учун мавзу ва тимсолларни ўша ҳаётдан олиб, ўзига яхши таниш воқеа-ҳодисаларни танқидий таҳлил этди, ўша давр руҳидан озиқланди. Машҳур «Танобчилар» сатирасининг яратилишида Навоий меросидан баҳраманд бўлган. Ниҳоятда ўткир «Ҳапалак қишлоғи ҳақида» ҳажвий мухаммаси эса Махмурнинг ғазалига тахмисдир. Лекин, Муқимий ҳажвиёти учун «хом ашёни», аввало чоризм ўрнатган мустамлакачилик тартиби, ҳукмрон адолатсизлик ва зўровонлик, инсон ҳақ-ҳуқуқининг топталиши, чор ва маҳаллий амалдорларнинг ўзбошимчалиги ва шафқатсизлиги, алдамчилик ва ахлоқий тубанликлар берди. Меҳнаткаш омма, ҳунармандларнинг оғир иқтисодий аҳволи, мустамлака зулми остидаги шаҳар-қишлоқларнинг вайронага айланиши, ночор шахс тақдири Муқимий ҳажвиётида етакчи ўринни эгаллайди. Шоир ўзбек адабиёти тарихида ижтимоий-сиёсий ҳажвиётининг асосчиларидан бири бўлиб майдонга чиқди. Унинг қатор ҳажвияларини шу йўналишнинг етук намуналари сирасига қўйиш мумкин. «Танобчилар», «Воқеаи кўр Ашурбой ҳожи», «Московчи бой» каби ҳажвияларида мустамлака тузуми учун хос бўлган ҳаётий мавзулар – жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, табақаланиш, ҳукмрон адолатсизлик каби жуда жиддий масалалар таҳлил этилдики, бу Муқимий ҳажвиётининг сиёсий йўналиши ва ғоявий камолотидан гувоҳлик беради. Бу жиҳатдан Ашурбой Ҳожининг оғир жинояти ҳақидаги ҳажвиядан шоирнинг жиддий сиёсий умумлаштирувчи хулосаси диққатга сазовор: Ҳақорат қилинган кишилар қолиб, Топиб бой сўзи мунда зўр эътибор. Қачон камбағалнинг сўзи ўтар? Агар бўлса ақчанг – сўзинг зулфиқор. Бу кескин мисралар ҳукмрон адолатсиз тузумга берилган қатий айбнома каби жаранглайди. Жабрланувчи оддий деҳқон тилидан ёзилган «Танобчилар» ҳажвиясида эса мавжуд тузумдаги ижтимоий адолатсизлик, чор маъмурлар ва маҳаллий амалдорларнинг ўзбошимчаликлари ва зўровонликлари, мустамлака шароитида солиқ солиш ва ундириб олиш каби ҳаётий лавҳаларда тарихан ҳаққоний тасвирланган. Буржуа сайлов системасининг фош этилиши каби соф ижтимоий-сиёсий мавзуни ҳам Муқимий биринчи бўлиб адабиётимиз тарихига олиб кирди. Бугина эмас, масаланинг моҳиятини чуқур англаган шоир унинг биринчи ҳажвий таҳлилини берди, мустамлакачи чор маъмурлари назорати остида ўтадиган «сайлов»ларнинг батамом қалбаки эканлигини очиб ташлади. Муқимийнинг «Сайлов» ҳажвияси адабиётимизда бу мавзунинг кейинчалик янада чуқур ва кескин танқидий руҳда ишланишига мустаҳкам замин бўлди. Шоир меросидаги «Вексель», «Дар мазаммати замона», «Уруғ», «Ляхтин», «Додхоҳим», «Асрорқул», «Тўй» каби ҳажвиялар муаллифнинг замонадаги жиддий ижтимоий мавзуларни танқидий руҳда таҳлил этиш масаласига катта эътибор берганлигини тасдиқлайди. ХIХ аср охирлари ва ХХ аср бошлари миллий адабиётимизда юмористик йўналишнинг ривожланишида ҳам Муқимийнинг ижодий фаолияти жуда катта бўлди. Шоир қўлида кулги қўпол қаҳқаҳа ёки шунчаки хушчақчақлик, бачкана мутойиба эмас, балки, ҳаётдаги қолоқ, тараққиётга тўсиқ ғовларни, шахслар онги ва табиатидаги ожизлик ва салбий белгиларни, хунук феъл-атвор ва ўринсиз хатти-ҳаракатларни қоралаш, танбеҳ бериш, огоҳлантириш вазифасини ўтаган. Муқимийнинг тўрт қисмдан иборат «Саёҳатнома» асари муаллифнинг сафар ҳисоботи ёки тор шахсий кечинмалари мажмуаси бўлиб қолмаган, аксинча, у ўша мустамлака тузуми ва ижтимоий ҳаётнинг қатор муҳим муаммоларини танқидий назар билан таҳлил этувчи бадиий асардир. Халқчил шоир ўша мустамлака тузум устидан: «Дунё қурулғон дор экан!», дея кескин ҳукм чиқарди. Бу билан бирга муаллифнинг ватанпарварлик туйғулари, она юртига садоқат ва ифтихор ҳислари аниқ сезилиб туради.

Манба:

“Маънавият юлдузлари” (Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Тошкент, 1999) китобидан олинди.

Ғазаллар

Эй, гаҳи шаҳзодалар, минган отингдин ўргилай,
Ҳамнишини тўра кўрган давлатингдин ўргилай.
Сайр этиб ҳарён тамоша айлабон олифтавор,
Ўйнатиб рахшинг келурда савлатингдин ўргилай.
Масти саҳбои висолингга бўлиб ёд этмаган,
Ҳамдаму ҳамсуҳбату ҳам улфатингдин ўргилай.
Ул саҳарким кел дединг, айлаб карам борган замон,
Бўғубон озор берган кулфатингдин ўргилай.
Анбарин зулфи сиёҳингни саводида ўшал,
Тўлган ой янглиғ мунаввар талъатингдин ўргулай.
Лолагун камзулларингни тугмасидин айланиб,
Бош-оёғингга ярашган хилъатингдин ўргулай.
Юсуфи Мисрий дейинму, ё пари, ёким малак,
Билмаган одам румузи хилқатингдин ўргулай.
Халқ агар эҳсону лутфингдин мудом айлансалар,
Ман ҳама жавру жафоу меҳнатингдин ўргулай.
Элга гар қилсанг такаллум нарми хуш ширин манга,
Дамбадам аччиғ сўз айтуб миллатингдин ўргилай.
Нозпарварларни ҳусниға қолур ҳайрон Муқим,
Бул ажаб ҳикмат, Илоҳо, қудратингдин ўргилай

Номи номаълум

Ҳожати ҳар бандаи мўъмин раво қилғил карим,
Боғ аёғим захми исёнимни даво қилғил карим.
Занги ғафлатдин кўнгил ойинасини пок этиб,
Партави меҳринг билан соҳиб сафо қилғил карим.
Жоҳилу бадкор бирлан кўрсатиб бегоналиғ,
Қайда ўз ошноларингга ошно қилғил карим.
То киши сар манзили таҳқиқидин топкай нишон,
Хизри тавфиқингни ҳоди раҳномо қилғил карим.
Жодаи сабру ризода айлабон собитқадам,
Бандалиғда сидқу ихлосинг бажо қилғил карим.
Хизматиға еткуруб ҳар ерда мен ошиқларинг,
Хоки пойини кўзумға тўтиё қилғил карим.
Беадад журму хатолар бирла ўткай умрлар,
Тонгла маҳшар шафиқим Мустафо қилғил карим.
Равзаи поки ҳабибингга учарга йўқ қанот,
Нотавонингман пару болим расо қилғил карим.
Фақр кунжида Муқимийни қилиб қониъ мудом,
Фарши атласга олишмай бўрё қилғил карим

Номи номаълум

Оразу холинг кўрарга зордурман соғиниб,
Кеча кундуз хастадил афгордурмен соғиниб.
Ёд айлаб ҳамсафар бўлғонларингни гаплашуб,
Офарин ҳар важҳидин, иқрордурмен соғиниб.
Соатеким ўртаға тушди жудолиғ то ҳануз,
Ҳеч оқшом ухламай бедордурмен соғиниб.
Ёр ўлуб қилмоқ надур душман забонини дароз,
Сангсори таънаи ағёрдурмен соғиниб.
Хулқ хуш қилдинг, қолдинг, қолди кўнглум сан билан,
Сен кўнгилсиз оҳким бекордурмен соғиниб.
Онт ичиб тарсо саволимға деди: “зулфингму сеҳр”.
Мазҳабингда соҳиби зуннордурмен соғиниб,
Номлари ҳарфини ҳар байт аввалида зикр этиб,
Шукрулиллоҳким, Муқимий, бордурмен соғиниб

Тарҳи олий мақом

Ба дил дошт Боний таманно мудом,
Ки масжид кунад тархи олий мақом.
Ҳама хужра, айвонашу хонақоҳ,
Ба тартиби дигар намуд илтизом.
Ибодатгаҳи муъминон файз бахш,
Ҳавояш биҳишти, шарофат паём.
Сутунҳо чу соқий мавзун қади,
Хумории гар мисканад масти жом.
Басе (баи) ганжу зар сарф гардед то,
Чинин ёфт таъмири хайр ихтитом.
Ажаб нест шоядки, орад қабул,
Ба даргоҳи худ Холиқи лояном.
Чу бонеш устоди саркори кор,
Дуо дорад умид аз хосуом.
Муқимий ба соли бино кард фикр,
Дарин бе шуури ба сад иҳтимом.
Хирад чунки нав диду тарих гуфт:
Азиз Хўжа эшон бувад некном.

Тилмочга салом

Тилмочи ҳокими Ислом Бурҳонро салом,
Сониян Мирзо Умар мирзойи девонро салом.
Мирсалим холисанлилло ба саркори замон,
Яъни олий қадр мингбошийи давронро салом.
Ҳожи қозийи музофоти “Қороқчиро” дуо,
Ҳам Зуҳур ҳожию, қози Саййид Усмонро салом.
Шудки, муддатҳо на пурсиданд ин уфтодоро,
Аз шумоён ҳам чи бошад як мусулмонро салом.
Ёздаҳ ............ андарҳами ногаҳ расид
Ман ба ҳар воҳид фиристодам шумоёнро салом.
То фаромуши накардад боиси дилмондаги,
Абдумўмин, Абдужаббору Азимжонро салом.
Мебарам бо Хўжаи тикка рабуд арзи ниёз,
Дошти мурони муҳакҳар ҳам Сулаймонро салом.
“Лангар бобо” мазори файзбахшу дилкушост,
“Хожа рўшнойи” ҳам “Шаҳиди майдон”ро салом.
Жуз дуо аз нотавони кор ман набуд, Муқим,
Кардаам бар ҳар кадоми ёру дўстонро салом.

Номи номаълум

Шаҳр аро юзланки, жоно, шаҳр саҳроланмасун,
Қўрқаман, деб ким мабода ҳажр барполанмасун.
Борма энди Сўх шаҳр, ошуби ҳуснингни кўруб,
Тожикистон, фитналар қўзғолса, иғволанмасун.
Тоғлара жавлонки қилсанг, не учун кабки дари?
Рашкдин айлаб фиғону нола, шайдоланмасун.
Оч юзингни, ой боқиб, тортиб хижолат кечалар,
Ер юзинг ойдин қилиб, осмонда даъволанмасун?
Май ичиб мастона сайр эт, боғда чеҳранг тобидин,
Лоф уриб гуллар гулситонларда ҳумроланмасун.
Ишқ бозорида нақдимдир муҳаббат, эй пари,
Кўп ҳам ул бойваччалар базмингда дунёланмасун.
Шарти ишқ эрмас, Муқимий, шикваи, маҳбублар –
Хоҳ парво айласун, хоҳеки парволанмасун

Амирий ғазалига муҳаммас (1)

Ногаҳ, эй масти тағофил нетар аз рўйи карам,
Сўрғали хасталаринг ҳолини кўрганда қадам,
Сабр ором фироқингда чунон айлади рам,
Ким кўз очмаю ёш тўкмай то қонли мижам,
Варақ айланмади чун бўлмади бармоқ учи нам.
Қайда ҳузури дил ила тақвию тоқат бўлсун,
Бо ҳузури дил ила тақвийу тоқат бўлсун,
Кўрмайин манда қачон сабру қаноат бўлсун,
Соғиниб сунбулу зулфингни на роҳат бўлсун,
Доғ-доғ узра насиб ўлди алам узра алам.
Кўрмадим сан каби бедодгару дил санги,
Маҳали остию лаҳзаи ўтмай жанги,
Ишлатиб охири юз ноз билан найранги,
Гуйё маҳв бўлур қўлда хинонинг ранги,
Эй пари, ноз этагин чекдинг аламдин кам-кам.
Ману бир гўшаи хирмон ишим нолаи зор,
Дудидин оҳими анжум дема кўкларда шарор,
Устухонлардан ўтуб тиғи ғаминг қилди кор,
Ўйлаким, қон лабинг андишасидин чекди хумор,
Суд қилмас неча ким, бода ичарман ҳар дам.
Кош ўртанса эди шавқи висолингга кўнгил,
Юз қўюр эрдими андек хату ҳолингга кўнгил,
Маҳрам ўлмайди дариғоки, мақолингга кўнгил,
Йўлки, топмайди букун фикру ҳаёлингга кўнгул,
Ёки дидорингга наззора бўлурму маҳрам.
Кўзинг оҳу кўзидек устига тортиб сурма,
Ғайр ила майлар ичиб маст кел, эмди турма,
Рашкдин бошима ҳангомаи маҳшар қурма,
Ҳажр тиғи ила маҳжурларинг ўлдурма,
Мунча ҳам жавру жафо айламак, эй қоши қалам.
То ўшал халқаи зулфингни асиридурман,
Турфа савдолар ила муддати дайридурман,
Ишқ йўлида Муқийм гарчи фақиридурман,
Шукр, иқлими муҳаббатни Амиридурман,
Хайли ғам лашкариму доғ – хашам, оҳим– алам

Амирий ғазалига муҳаммас (2)

Жон қушиға паноҳдур кокил,
Васлиға ҳазор роҳдур кокил,
Манга шул иштибоҳдур кокил,
Нега мунча сиёҳдур кокил,
Магарам дуди оҳдур кокил.
Руҳ пуркаб урганида сўзи,
Кўзлари гуё кийикни кўзи,
Ногоҳонким ниқобин очди ўзи,
Халқаи зулфидин кўринди юзи,
Ҳолаи бадри моҳдур кокил.
Ҳукмкашлар битарга холу хатти,
Ташнадур қон тўкарга холу хатти,
Тиғ паррон ўтарға холу хатти,
Хийлаи қатл этарға холу хатти,
Икки золим гувоҳдур кокил.
Сайдима махфи дом қурмак учун,
Донаи холиға учурмак учун,
Оразиға сафо ошурмак учун,
Ҳусн иқболини ёшурмак учун,
Тожи зери кулоҳдур кокил.
Хўбрўларни беназиридур,
Юсуфи Мисрийни вазиридур,
Дилраболар Муқимий асиридур,
Кишвари ҳуснни Амиридур,
Салтанат дастгоҳдур кокил

Амирий ғазалига муҳаммас (3)

Гарчи тахти салтанатни ошиён этдим, Амир,
Ранги рўйимни мисоли заъфарон этдим, Амир,
Қоматимни ғам юки бирлан камон этдим, Амир,
Ҳар нечаким фатҳи иқлими жаҳон этдим, Амир,
Андин ўтдим, ёр куйида макон этдим, Амир.
Кўз тутарман, маҳвашим юздин ниқоб очғайму, деб,
Ё лабидин биргина дури гуҳар сочғайму деб,
Истарам, тийри нигоҳин кўнглума отгайму деб,
Ул санам васли сўроғидин нишон топғайму деб,
Ҳар тараф пайки хаёлимни равон этдим, Амир.
Гулдек очилмиш дилим топиб хаёлинг муждасин,
Кўрмиш ойина магар ҳайрон, жамолинг муждасин,
Меҳри рахшон топди ўхшайдур камолинг муждасин,
Жон била кунглумға еткурдим висолинг муждасин,
Бу гадоларни карамдин комрон этдим, Амир.
Қилмас эрдим ғафлат ила зулмату равшанни фарқ,
Этмаган эрдим кўз очиб тиғ ила жавшанни фарқ,
Берди рў ҳайрат, қилолмай зуҳд ила гулханни фарқ,
Этмадим ишқингда, жоно, дўст ила душманни фарқ,
Панд берди дўстлар, душман гумон этдим, Амир.
Ташлаб эрдим моуманлиқ риштасин дилдин узуб,
Маъдалат баҳриға етмай, доимо юрдим юзуб,
Ҳар қаю маҳфилда ёнса зулм шамъи, ўчуруб,
Маъсият мулкин бузуб, тарҳи бинойи шаръ эдуб,
Арсаи офоқни дорул-амон этдим, Амир.
Умр ўткардим харобот аҳли бирлан бир неча,
Бордилар олиб мени майхонасига бир кеча,
Қўлларида жом, риндийларни кўрдим май ича,
Муддао соқий юзи эрдию, ҳусни муғбача,
Дайр ароким хизмати пири муғон этдим, Амир.
Дўст бўлдим, айладим ҳар кимға жонимни фидо,
Лола янглиғ доғи ғамға қилди охир мубтало,
Меҳрибонлиғ элға қилдим, бўлди бошимға бало,
Ҳар кишиғаким, вафо қилдим, манга қилди жафо,
Олам аҳлини саросар имтиҳон этдим, Амир.
Зеб ила дунё аруси манга жавлон айлади,
Кўб таманною ҳаваслар дилни ғашён айлади,
Сийм ила зар меҳри кўнглумни паришон айлади,
Лашкари нафсу ҳавоу ҳирс туғён айлади,
Журъатим шулким, алар бирлан қирон этдим, Амир.
Даҳрни ўтдим қулоқ солмай баланду пастиға,
Кўрсам элдин ман ямонлиғ, қилмадим ман қасдиға,
Кўшиш этдим чархдин етса ҳаводис рафъиға,
Хасми кофиркеш дунё мажораси дафъиға,
Сатру мисроъи тағофулдин синон этдим, Амир.
Етса ҳар вайрона узра мақдамим, обод эди,
Найлайин қилмай надомат, чарх бебунёд эди,
Домо фикрим рақибларға ҳам адлу дод эди,
Навбаҳори фитратим доим эрам ижод эди,
Ҳар чаманким, тарҳ содим, гулситон этдим, Амир.
Туттум аъдо хайлиға соҳибқиронлиғ шевасин,
Зарб қилдим элни айлаб ҳукмронлиғ шевасин,
Кўрсатиб фақр аҳлиға ширинзабонлиғ шевасин,
Баски, кўргуздим улусға меҳрибонлиғ шевасин,
Олам аҳлини ўзумга меҳрибон этдим Амир.
Кўкдин ўткардим фиғоним ҳар кеча булбул каби,
Ишқ ўтиға куйдуруб кўнглумни ман сунбул каби,
Ким урардим ўзни бетоқат бўлуб бисмил каби,
Гарчи кулдим зоҳир элни шод этарға гул каби,
Лек пинҳон ғунчадек кўнглумни қон этдим, Амир.
Ёр васлидин агар топмоқ хаёл этсанг нишон,
Эй Муқим, бўлғил эл олдида залилу нотавон,
Кимки мандин сўрса гар мақсад йўлин, айлай баён,
Ламъаи шамширу ҳимматдур сафобахши жаҳон,
Ложарам элға бу жавҳарни аён этдим, Амир

“Ё Раб” радифли ғазалига муҳаммаси

Куюб ишқинг ўтиға доимо бўлдим фано ё Раб,
Дутунимдин қаро тўн киймиш ул сабъи само, ё Раб,
На қилдим санга ким этдинг мани андин жудо, ё Раб,
Ютарман заҳр ҳажринг ишқида нозик адо, ё Раб,
Бу янглиғ талх комим, борму дардимға даво, ё Раб.
Хам ўлди қоматим бори ғамингда ғурбатингдинким,
Хазон яфроғи янглиғ сарғойибман фирқатингдинким,
Тараҳҳум этмадинг бераҳм бир йўли шафқатингдинким,
Кими олдида йиғлай ул жафо-жў ҳасратингдинким,
Бориб бўлди бу кун бегоналарға ошно, ё Раб.
Чамандин гул узарға интизорам фасл эмас мумкин,
Кириб баҳри ичра олмоқ гавҳари ноёб эмас мумкин,
Солиб бўйнимға зулфин қилғали қуллоб эмас мумкин,
Ётибман мунтазир йўлида, гарчи васл эмас мумкин,
Кечар не навъ ҳолинг, деса бир йўл ман ризо, ё Раб.
Жаҳонга то келибман кўзни номаҳрам сари очдим,
Тузук ишларни ташлаб, доимо исъён сари қочтим,
Туну кун айшу ишрат бирла ғафлат бодасин ичтим,
Ҳаётим мазраиға маъсиятлар донасин сочтим,
Агарчи тонгла лутф эт, ҳосилим журму хато, ё Раб.
Менингдек бенавоға ой жамолинг кўрмоғи мушкул,
Изинг туфроғин айлаб тўтиё чун топмоғи мушкил,
Юракда ёнган ўтни сув билан сўндурмоғи мушкул,
Ҳарими қурбига мендек гадони етмаки мушкул,
Аниким даргоҳида бўлса султонлар гадо, ё Раб.
Қадинг зебосидин ул сарву раънолар эрур хуррам,
Кўзинг махмуридин ул жоми саҳболар эрур хуррам,
Даҳонинг ғунчасидин дурри яктолар эрур хуррам,
Баҳори орозингдин кўҳу саҳролар эрур хуррам,
Қилур шавқи жамолинг бирла булбуллар наво ё Раб.
Ғаму андуҳу мотам бирлаким вобастадур Мажнун,
Жамолинг иштиёқида басе дил хастадур Мажнун,
Хаёлингдин бадармон рўзу шаб ошуфтадур Мажнун,
Агар бир умр ҳижрон даштида саргаштадур Мажнун,
Анга Лайли баҳона, мақсадим сан муддао, ё Раб.
Фужурим хаддин афзун чун мисли афгори борондур,
Ниҳоят йўқ ангоким жумлаи барги дарахтондур,
Қулингман раҳм қилсанг, раҳматинг беҳадди поёндур,
Ҳидоят қилмасанг тавфиқу фазлинг, ғарқи исёндур,
Ибодатларда нуқсон кўп, намозимда риё, ё Раб.
Ётиб вайроналарда хаста қул, ношоду нокоми,
Берибдур субҳи бахтимға қорайтиб зулмати шоми,
Тутуб тахмиси назми чун заиф Жомийға, деб Жомий,
Ики оламда бўлғил дастигиру малжау ҳомий,
Муқимийға ўзингдан ўзга йўқдур муттако, ё Раб

Номи номаълум

Хаёли бирла, жоно, бўлди рўзим нимшаб кокул,
Бўлибдур тийра бахти вожгунимға сабаб кокул,
Ғамидин ҳол сўрким, еттим охир жон ба-лаб кокул,
Асир айлаб жаҳонни олди ўзиға ўраб кокул,
Эмастур қайдидин озод бир жонлиғ, ажаб кокул.
Бўлуб бемор ҳажриндин қолурга етди тил сўздин,
Ўтарман ёдинг айлаб гаҳ ўзумда, гаҳ кетиб ўздин,
Тамом ўлмас десам андуҳу дардингни бири юздин,
Нетар қилмай ҳазар зуҳд аҳли сан жоду нигаҳ кўздин,
Балойи дину иймонсан, агар чиқсанг тараб кокул.
Чаманларда очилғон гулму ё рухсори олингму?
Ҳужуми тўтиму шаккар лабингда ё мақолингму?
Дурахшон меҳри анвар чарх уза ёким мисолингму?
Юзинг тобида ўртанган баногўшинда холингму?
Қилур ё истироҳат соясида бир араб кокул.
Малоҳат осмонин, эй малаксиймо, жабин бадри,
Жаҳон гулрухларин ҳар боб бирлан сарвару садри,
На билгай лутфи эҳсонингни ҳар нодон, ло адри?
Ушалсун лоф урар бозор аро то мушки Чин қадри,
Паришон айлағил бир лаҳза, эй Лайлинасаб, кокул.
Киши воқиф эмас, айлаб тахайюл кунҳи аслингдин,
Башарму ё пари, огаҳ эмастур кимса наслингдин,
Малакка бенгзатурман ҳусну сийрат, хулқу шаклингдин,
Хирад торож ўлур, хушум, на суд, эй шўх, васлингдин,
Келурсан ташлаюб бошимға аз рўйи ғазаб кокул.
Муҳаббат йўлина девона кўнглум ақлидин сўрди,
Деди маъшуқин ошиқлар ризосида қадам урди,
Чекар минг ранжу меҳнат, кимки ҳаддидин ошуб юрди,
Ямон кирдор чоч машшотадин, кўрким, жазо кўрди,
Тушуб нозик белиға шўхлиғидин беадаб кокул.
Кўруб умрумда лекин кўрмадим сендек тағофулхў,
Париталъат, суманбар, кифриги – ханжар, кўзи – оҳу,
Даҳан – чун ғунча, лаб – гулбарги тар ҳам анбарин гису,
Муқим ҳар ториға вобаста жоним, эй, камонабрў,
Тароғла чекмайин озор, оҳиста қараб кокул

Навоий ғазалига муҳаммас (1)

Эй, хироминг ошиқи шайдолари кабки дара,
Хўблар оламда кўбтур, ҳаммасидан сен сара,
Сийналар мажруҳ сенсиз сахт кўнгуллар яра,
Эй, жамолинг лолазору кўзларинг оҳу бара,
Нофадек қон боғладим, ҳажрингда бағрим қаб-қара.
Ҳалқаи зулфингга бир жон йўқки бўлмай мубтало,
Сочларинг оввораси ҳам нофаи Чину Хито,
Анбарин гисуларинг кўргоч дедим, айлаб дуо:
“Ё Раб, ул кокулмудур, оҳим тутунидин қаро,
Ё, ўтоғлар ичинда сайлаб олган қарқара”.
Ўлмакка ишқингда еттим дафъи савдо қилғали,
Кўнглуми зангор ғамлардин мусаффо қилғали,
Сабза-у райҳонларидин дийда бийно қилғали,
Оразинг гулзориға бордум, тамошо қилғали,
Чин эмиш , лола очилганда туғар оҳу бара.
На келур эрди, ки илкимдин, ман қаллошдин,
Айласам оли қадумингга бинолар тошдин,
Лой этиб, мардуму ғубор чашм бирла ёшдин,
Ёр учун айвон солибон кўз уйига қошдин,
Кифригимдин туттурубман даврасиға панжара.
Оҳ, ўз даврида ўтмишлар не хуш шоҳу вазир,
Айлагай пурнур ҲАҚ қабрини чун бадри мунир,
Ошиён бу ер, Муқимий, хоҳ жавондур, хоҳи пир,
Эй Навоий, қуллиғида йўқ ўзингдек бир фақир,
Хусрави шукри шикан Султон Ҳусайн Бойқара

Навоий ғазалига муҳаммас (2)

Даҳр бўстони аро сарви равони топмадим,
Айтура рози ниҳоним роздони топмадим,
Кўксуми қилдим нишон абри камони топмадим,
Меҳр кўп кўргуздим, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо ороми жони топмадим.
Ғунча кўнглимда қат-қат дирлар доғи ниҳон,
Қўрқадурмен элга зоҳир айласам ўртар замон,
Ёр ҳажрида эрурман, дўстлар бехонумон,
Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдим нишон,
Бир камон абруда тузликдин нишони топмадим.
Бўлса бир лаъли бадахшон тишлари дурру адан,
Қомати сарву санубар, сочлари мушки хўтан,
Бошаёғ нозу қарашма, гулжабин ғунча даҳан,
Кўнглим ичра сарв қаддур ғунча чеккандин тикан,
Даҳр боғи ичра бундоғ гулистони топмадим.
Онгладим бир ҳарф қолмай даври гардун қиссасин,
Як ба як такрор қилдим олами дун қиссасин,
Кўп эшитдим Лайлию Узро у Ширин қиссасин,
Кўп ўқудим Вомиқу Фарҳод, Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдан бўлажаброқ достони топмадим.
Жуз жафони сандин, эй тўти мақолим кўрмадим,
Ваъда қилдинг бир вафо, эй навниҳолим кўрмадим,
Ғайри бедоду ситам неку фиолим кўрмадим,
Ҳусни мулки ичра сандек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ куйида ўзимдек нотовони топмадим.
Умрлардур ёр васлининг гадойигача мен,
Кўрмадим ғайр оз жафо меҳри вафойи гарчи мен,
Бўлмадим ҳаргиз Муқим ғамдин роҳойи гарчи мен,
Ул омон ичида бўлсун, эй Навоий, гарчи мен,
Бир омоне бор, меҳнатдин амоне топмадим

Фурқат ғазалига муҳаммас

Мен киму бир ҳарф мазмунини шарҳ айлар хатинг,
Қийли васфингда таҳайюри хирад истар хатинг,
Юз фараҳлиғ қўйди юз кўнглимға чиққоч ҳар хатинг,
Фарқи булдур Хизрдин, эй шўх, то ахзар хатинг,
Хизрни маст этди, лаълингдин тутиб соғар хатинг.
Улким кўрдим бир назар сендек пари рухсорани,
Айлагай сўроғ чексам оҳ санги хорани,
Ҳамдулиллаҳ, охирида хаста дил бечорани,
Водии ҳажрингда яъни мен каби оворани,
Васлинга йўл кўрсатур, андоғки, пайғамбар хатинг.
Келдинг ул субҳики ағёр ила сайри боғ этиб,
Рашкдин девонани юрма гумоне соғ этиб,
Куйдуриш токай рақиб таъбини мундоғ чоғ этиб,
Лола кўксин иштиёқида узоринг доғ этиб,
Нофа бағринг ёдида қон айлади анбар хатинг.
Токи топдинг хўбрўйлар ичра сарварлиғ ривож,
Етди ҳар санги маломат, айладим бошимға тож,
Найлагай Чин шаҳридин ҳам келса бу кўзларға бож,
Айлади Мисри забуну Румдин лашкар олди хирож,
Оразинг майдонида жам айлабон лашкар хатинг.
Гавҳари ҳуснинг сафосин ошиқа билдирғали,
Охири меҳру вафосин ошиқа билдирғали,
Тарзи дардингни(нг) давосини ошиқа билдирғали,
Хўблиғ аҳди бақосин ошиқа билдирғали,
Айлади зоҳир юзинг миръотида жавҳар хатинг.
Ҳусн мулкида малоҳат, тахтида эй подшоҳ,
Қайда додимға ўзингдин ўзга эрди додхоҳ,
Гоҳи мен афтода сориға агар қилсанг нигоҳ,
Икки золим кўзларингни айлаб ишқимға гувоҳ,
Бежарима қатл қилмоққа тутар маҳзар хатинг.
Кўз қаросини эзиб Хизр обиҳайвони била,
Айлади оғушта ушшоқ аҳлини қони била,
Хома тортилди букун тақдир фармони била,
Дафтари ҳуснунгда килки сунъ райҳони била,
Икки сатр айламиш таҳрир бемистар хатинг.
Наргисинг саргаштаси бир умр оҳуи Хито,
Акси рухсоринг била ойиналар соҳиб сафо,
Эй хаёли кифригинг ҳар ерда жонларға асо,
Насри тайюр дейму ёхуд сояи боли ҳумо,
Ёки жаннат тўтисидур ё магар шаҳпар хатинг?
То саводи зулфинг ой юзин дурахшон айлади,
Мушкил эрди таййи матлаб, эмди осон айлади,
Шукр кўпроқ қил, Муқимийким, фаровон айлади,
Фурқатиға бўса нархин охир арзон айлади,
Чин диёридин келиб Рум узра савдогар хатинг

Хилватий ғазалига муҳаммас

Айларам ҳар гоҳким, эй маҳваш, Намангонингни ёд,
Муддао қилмоқ дуои умр ила жононингни ёд,
Айлагай товус ҳам боғларда жавлонингни ёд,
Тийралик вақтимда этдим моҳи тобонингни ёд,
Яъни тунлар айладим шамъи шабистонингни ёд.
Дилбаро йўқ заррайи ҳусну малоҳатда каминг,
Ҳам Масиҳойи фалак жонбахшликда ҳамдаминг,
Мақсадим ширин ҳадисида эди ширин лабинг,
Васф ўлиб сўрма ёд айлаб ғубори мақдаминг,
Тўтиёни кўргач этдим гарди домонингни ёд.
Кўрмадим шаҳло кўзингдек чашми оҳулар кўриб,
Мушкбў билмай сочингдек чини гисулар кўриб,
Қайда сендек оташин рухсор гулрулар кўриб,
Ёд қилдим ул қаро холингни ҳиндулар кўриб,
Айладим зунноридин зулфи паришонингни ёд.
То жунун кўйида тарки ақл ила хуш айлагач,
Мовуман дарсин баҳри сурат фаромуш айлагач,
Муддаийлар ичра ўзни тарз хомуш айлагач,
Хушсухан ширин адолар хонишин гўш айлагач,
Айладим ул савти лаъли шаккарафшонингни ёд.
Гоҳ ҳижронингда бўлди дийдадин қонлар равон,
Гоҳ васлингни хаёлида бўлурдим шодмон,
Базми маҳфилларда авсофинг бўлиб вирди забон,
Чашмалар гирдида қилдим сабзалар кўрган ҳамон,
Хизр хат лаъли лабингла оби-ҳайвонингни ёд.
Тўтийи гуё кўруб ширин мақолинг эсладим,
Янги ойдин кеча абрўйи ҳилолинг эсладим,
Кўзгуга ҳайрон қолиб, жоно, мисолинг эсладим,
Учрагач ҳар сарви қад нозик ниҳолинг эсладим,
Айладим рафторидин сарви хиромингни ёд.
Йўқлабон қилган паёмингга, нигора, офарин,
Сангдиллар ичра кўнгилдур магарким оҳанин,
Иштиёқингда Муқимий доимо зору ҳазин,
Ногаҳон гулзорларда Хилватий, эй нозанин,
Гулжабинларни кўруб қилдим гулистонингни ёд

Муҳаммасси сайлов

Ўшалким ҳақ деганлар шулмукин, рўзи жазо сайлов,
Ки боқмас бир – бирига вақти ёру ошно сайлов,
Агарчандеки бўлса қавму, хешу, ақрабо сайлов,
Қачонким бўлди ҳоким амри бирла ибтидо сайлов,
Амалдор аҳли бошига бўлиб келди бало сайлов.
Кетиб тандин мадори бу хабардин хоҳ қари, ёши,
Қўлидин ихтиёри ҳам йўқолди ақлу кенгоши,
Ютунган бирла ўтмай барчасин оғзидаги оши,
Тераклар баргидек титраб жамин қози мингбоши,
“Юзини тескари қил, – дер эдилар, – эй худо!” – сайлов.
Хазарким фитнаи гардун саводини баёзидин,
Батар кундин-кун айёмини истиқболи мозийдин,
Самоға чанг урар қасдида анжумни арозидин,
Олурға нора элликбошилар мингбоши, қозидин,
“Ижобат бўлди-бўлди!” – Айлар эрдилар дуо, сайлов.
Улошиб часларига, белларида ахча рўзу шаб,
“Туринг зинҳор, яъни мен тарафга, яхшилаб махтаб”.
Баногоҳ бўлмасун деб, баъзи шанқиларни кўзи чан,
Сочиб қарзи-қувола, пул кўтариб, истаюб мансаб,
Бўлолмай, кўп кишини синдириб, қилди гадо сайлов.
Деманг сайловким, оқил наздида таклифи жон ситон,
Қилиб урён, этгайлар қадам қўймоққа ширин жон,
Бўлурким гар узви-узвидан ҳар хори новак қон,
“Ўтар уч йил гириллаб,-дер, -мор эрди не нуқсон?!”
Бўлурса олти йилда бир низоми подшо сайлов.
Ўзундин бўлмаганлар азл зиллатгоҳига камбўй,
Керакким буду нобудини қилмай эмди ҳаргиз ўй,
Қўюбон шодиёна, қилсалар бир неча кунлар тўй,
Агар минг хатми Қуръон этсалар, арзийди сўюб қўй,
Ўлумдин қолди қолганлар, бўлуб эрди вабо сайлов.
Дареғ, андеша қилмай лаҳзае огоз ила анжом,
Такобурдур ишим, нафсим йўлида субҳдин то шом,
Бажуз оворалиғни ҳосил айлабдур нигиндин ном,
Талоши жоҳ айлаб, от чопиб, олмай даме ором,
Мусулмонларни рангини айлади чун қаҳрабо сайлов.
Жаҳонни сирру сайру эътибору обрўйидин,
Димоғи бўлмади гулзорини хуш рангу бўйдин,
Дамодам ҳайратим ортар замона феълу хуйидин,
Муқимий, оғриди бошлар халойиқ гуфту гўйидин,
Шаҳар тинчиб қолурди, бўлсачи эмди адо сайлов!

Аролаш

Минг ҳамду сано гўшада танҳо аролаш,
Минг шукри Худо рўз ила шабҳо аролаш,
Йиғлаб қилайин тавба насуҳо аролаш,
Бу турфа замон муъмину тарсо аролаш,
Солиҳ била толиҳ била ашқо аролаш.
Муъмин дили холи эмас шубҳайи шакдин,
Хавф ила хатар яхши-ямон икки малакдин,
Дил тафриқаси шубҳаи ила нони намакдин,
Айб айламангиз, шиква қилмай чархи фалакдин,
Эшон била зокир била гумро(ҳ) аролаш.
Минг тавба муносиб бу замон, турфа замони –
Эл ташладилар юзларидин шарму ҳаёни,
Фарқ ўлмади: мулла, хўжа, яхши-ёмони,
Ноибу вакил, муфти била қози калони,
Сулҳ ила қасду туҳмату даъво аролаш.
Зулмат ичида мўъмин элин ранги сомондур,
Дин аҳлини(нг) сийналари таҳ-батаҳ қондур,
Муъминга нишон, билки ҳаё бирла имондур,
Муслим кишига ушбу нишон-яхши нишондур,
Ноаҳл била аҳли муроса аролаш.
Фарғона сириштики, ҳасаду буғзу шарар шўр,
Ҳам айши тараб, доираи нағмаи танбур,
Ҳам бўза, арақ қўлларида чиннийи фағфур,
Бебоки чапан халқи шарор итиға мағрур,
Ўғрию қиморбозу хуноса аролаш.
Тақдири азал лавҳида ёзилган бу қазодур,
Ортуқ кам эмас, ризқи муқаддарки, ғизодур,
Ҳар яхши-ёмон феълга албатта жазодур,
Бил, ушбу тириклик равиши – тўю азодур,
Афсуси надоматда тамошо аролаш.
Бидъат кўпайиб, мотаму тўйларда риёлар,
Ҳам катта-кичик бурчагу сурчакда мўролар,
Оқларга қўшулди, сурулуб барча қаролар,
Наҳс ўлди, тамом уйлару ҳам кўча боролар,
Фисқ ила фасод зирваи зардо аролаш.
Эй уммати ожиз, кўтаринг дасти дуони,
Сидқи дил ила тавба қилинг навҳи навони,
Ул сарваримиз ҳурматидин олса балони,
Шоядки, худо қилса ато дардга давони,
Қил ушбу дуомизни, худоё, аролаш.
Оламни(нг) иши – масхараи байти ғазалдур,
Ҳар байти ғазал жумласи – тақдири азалдур,
Бил, эй Муқим, дарду алам – қанду асалдур,
Фаҳм айласангиз, ушбу сўзум сизга масалдур,
Чистону тилсим ила муаммо аролаш

10119 рақамли тошбосма баёз. Тўплам Муқимий вафотидан тўрт йил кейин 1907 йилда Н.Остроумов томонидан “Девони Муқимий” номида нашр этилган. Тўплам охирида Н.Остроумов томонидан ёзилган кичик мақола бор. Унда Н.Остроумов Муқимий биографиясига оид қисқача маълумот беради. Тўпламнинг охирида Мавлавий Йўлдошнинг Муқимий вафотига бағишланган марсияси берилган. Баёзда Муқимийнинг 20 асари учрайди. Шундан 13 ғазал, 6 та мухаммас, 1 мураббаъдир (1 та таърих 2 та ҳажвий шеър).
309 рақамли тошбосма баёз Тошкентда 1910 йилда Порцев литографиясида “Девони Муқимий маъа ҳажвиёт” номи билан нашр қилинган. Баёзни нашрга тайёрловчи Муҳаммад Қосим Дода Муҳаммад ўғли қуйидагича маълумот беради: “Марҳум Муҳаммад Аминхўжа мутахаллиси ба Муқимий алайҳирраҳманинг Туркистон жаридасиға юбормиш баъзи ашъори латифларини жарида муаллифи интихоб қилиб, бир девонча қилган эди. Анинг иккинчи табъиға ул жаноб муаллифдан ижозат олиб, яна ўз бисотларида сақланмиш улуғ бир қалами девондин мазкур шоирнинг ашъори латоиф ва хажвиёти ажойибларин жамъ қилиб, ушбу замони тавъомонда “Девони Муқимий маъа ҳажвиёт” исми-ла олами интишора қўйиб, аҳли суханлар манзури назарларига тақдим қилинди”. Бу тўплам ҳам 1907 йилда Н.Остроумов томонидан нашр этилган Муқимий тўпламининг тўлдирилган иккинчи нашридир. Тўпламда Муқимийнинг 51 та шеъри (34 ғазал, 11 та мухаммас, 6 мураббаъ) учрайди.
236 рақамли тошбосма баёз 1913 йилда Қўқонда Шумаков литографиясида нашр этилган. Титул варағида котиб Абдулқодир Хўқандий қалами билан кўчирилган, деб кўрсатилган. Тўплам “Баёз маъа ҳажвиёт мавлоно Муқимий, маъа мавлоно Фурқат” деб аталишига қарамай, унда бошқа шоирлар асарлари ҳам учрайди. Муқимийдан 31 та шеър бўлиб, шундан 18 ғазал, 7 та мураббаъ, 6 мухаммасдир.
333 рақамли тошбосма баёз “Баёзи Ўтаб” деб номланади. 1907 йил Мулла Ўтаб Расул Муҳаммад ўғли томонидан Тошкентда Ғулом Ҳасан Орифжонов матбаасида чоп этилган. Тўпламда Лутфий, Жомий, Адо, Хислат, Муҳйи, Муқимий шеърий асарларидан намуналар берилган. Баёздан Муқимийнинг 20 та шеъри (8 ғазал, 7 мухаммас, 5 мураббаъ) ўрин олган. Баёзда Муқимий мураббаъларининг бандлари тушириб қолдирилган. Жумладан, тўпламнинг 57-саҳифасидаги “Эмди сандек, жоно, жонон қайдадур” деб бошланувчи 7 бандлик мураббаънинг “Юзларингдин хижил моҳи тобонлар” – деб бошланувчи 6-банди йўқ.
317 рақамли тошбосма баёз “Баёзи Ҳазиний” номида 1912 йил Тошкентда “Осиё” матбаасида нашр этилган. Баёзда Шавкат, Ҳазиний, Васлий, Фузулий, Мискин, Асирий, Кошифий, Фурқат, Муқимий каби шоирларнинг турли жанрлардаги шеърий асарлари учрайди. Котиби – шоир Сирожиддин махдум Сидқий Хондайлиқий. Тўпламда Муқимийнинг 11 та шеърий асари учрайди. Жанрига кўра, 3 та ғазал, 2 та мураббаъ, 2 та маснавий, 4 та мухаммас. Баёзда Сидқий Хондайлиқий ва Хислатнинг Муқимий ғазалларига мухаммаслари ҳам мавжуд.
10184 рақамли тошбосма баёз Тошкентда 1914 йили Сидқий Хондайлиқий томонидан “Савғоти Шавкат” номида чоп этилган. Тўпламдан Хислат, Машраб, Завқий, Камий, Пиримқори, Ғиёсий, Муҳаййир каби 30 га яқин шоирларнинг шеърлари билан бирга Муқимийнинг форс-тожик тилидаги “Мекуни ё не?” ғазали ва “Айладинг” радифли мураббаъси берилган.
346 рақамли тошбосма баёз. “Баёзи Янги” 1911 йил Яковлев матбаасида чоп этилган. Котиби – Сирожиддин махдум Сидқий Хондайлиқий. Ношири мулла Саййид Умархон махдум. Мулла Мирзаабдуллоҳ бин Мирзаориф махдум эса баёзни нашр этишда ҳомийлик қилган. Тўпламда Ҳофиз, Лутфий, Навоий, Фузулий, Машраб, Фазлий, Ҳувайдо, Фурқат, Муқимий, Камий, Ҳазиний, Нодир, Хислат, Муҳйи, Завқий, Шеван каби шоирларнинг шеърий асарлари берилган. Муқимийнинг 8 та ижод намунаси учрайди. Шундан, 5 ғазал, 2 мураббаъ, 1 та мухаммасдир. Муқимийнинг илм аҳлига маълум бўлмаган тасаввуфий мазмундаги “Ё Раб” радифли ғазалига ўзи боғлаган мухаммаси баёзнинг 25-28-саҳифаларида учрайди.
325 рақамли тошбосма баёз “Баёзи гулшани ашъор” деб номланган. Тошкентда “Яковлев” литографиясида чоп этилган. Ношири – Муҳаммад Носиҳ бинни Али Муҳаммад. Тошкент ва Фарғона шоирларининг ижод намуналари берилган. Баёзнинг котиби ва нашр йили кўрсатилмаган. Муқимийнинг 22 та асари мавжуд бўлиб, жанрига кўра 5 мураббаъ, 13 та ғазал, 4 таси мухаммасдир.
334 рақамли тошбосма баёз. Тўпламнинг номи “Баёзи мусаввар”дир. Тошкентда 1911 йил “Яковлев” литографиясида нашр этилган. Котиби –Абдулҳамид қори Жалолободий. Ношири – Қавомиддин махдум. Тўпламда Фурқат, Муҳйи, Завқий, Камий, Ҳазиний, Алмаий, Хилватий, Қорий, Қосим каби шоирларнинг асарлари жой олган. Муқимийнинг 12 та шеъри (5 ғазал, 5 мураббаъ, 1 та фард) берилган бўлиб, шеърлар таҳрир қилинган.
335 рақамли тошбосма баёз “Баёзи Маҳдий” деб номланади. Баёз саҳифасидаги маълумотга кўра, Тошкентда 1915 йили “Туркестанский куръер” газетаси типолитографиясида чоп этилган. Баёзнинг биринчи саҳифасида қуйидаги маълумот берилган: “Бо иҳтимоми роқим Маҳдий Махдум Каттақўрғоний дар балдаи Тошкент ба зевари табъ ороста гардид”. Баёздан Тошкент ва Фарғона шоирларининг шеърлари жой олган. Муқимийнинг 1 ғазал, 1 мухаммас, 1 та мураббаъси учрайди. Шундан, 2 таси ҳажвий мазмунда бўлиб, “Урма бир қамчи, олур минг интиқом, ўлсун бу от” деб бошланувчи 10 бандлик мухаммаснинг баъзи бандлари тушириб қолдирилган.
4063 рақамли тошбосма баёз Тошкентда 1911 йилда Мулла Тўйчи Ҳофиз ташаббуси билан Хислат томонидан “Армуғони Хислат” деб ном қўйилиб, “Ғуломия” литографиясида чоп этилган. Тўпламда Навоий, Лутфий, Шавкат, Хислат, Ноқис, Фирдавсий, Завқий, Асирий, Ҳозиқ, Мискин каби шоирларнинг ғазал ва мухаммаслари берилган. Муқимийдан 1 мухаммас, 1 ғазал, бир мураббаъ учрайди. Шундан 1 таси янги бўлиб, “Бодадин гулгун ёниб, рухсори ойингдин аканг” деб бошланувчи ғазалдир. Муқимийнинг “Қил” радифли ғазалига Шавкат мухаммаси ҳам учрайди.
328 рақамли тошбосма баёз Тошкентда 1912 йили “Ғуломия” литографиясида “Баёзи маҳбубул-қулуб” номида чоп этилган. Машраб, Қорий, Завқий, Фурқат ва Муқимий ижод намуналари жой олган. Тўпламнинг 60-саҳифасида Муқимийнинг форс-тожик тилида ёзилган Жомий ғазалига тахмис қилинган “Мекуни ё не?” сарлавҳали мухаммаси берилган. Мухаммаснинг бандлари тўлиқ эмас.
336 рақамли тошбосма баёз Мулла Ўтаб Расул Муҳаммад ўғли томонидан Тошкентда “Ғуломия” матбаасида чоп этилган. Тўпламда Хислат, Муҳйи, Муқимий каби ижодкорлар асарлари берилган. Унда Муқимийнинг 21 та шеъри бўлиб, 10 таси ғазал, 5 мухаммас, 4 таси мураббаъ, 2 таси фарддир. Баёзда Муқимий шеърларининг байтлари қисқартирилиб берилган. Жумладан, “Шитоб айлаб юрарда нози истиғноларинг бордур” матлаъли 7 байтли ғазалнинг “Эшигига урулган боғи ҳуснинг қулфлими олтун”- деб бошланувчи 6-байти тушириб қолдирилган.
321 рақамли тошбосма баёз “Баёзи Муҳалло” деб номланади. Тошкентда 1911 йил “Ғуломия” матбаасида нашр этилган. Котиби – Сидқий Хондайлиқий. Ношири – Мулла Мирмаҳмудхон. Тўпламда Хислат, Муқимий, Фурқат, Дилкаш, Низомий, Муҳйи, Асирий, Камий, Хилватий сингари кўплаб шоирларнинг ижод намуналари учрайди. Муқимийнинг 8 та шеъри (3 та мураббаъ, 3 та ғазал, 2 та мухаммас) мавжуд.

Муқимий «Ким келур» ҳамда «Жононимиз келди» ғазалларининг асл кўриниши.

Муқимий «Хўб бўлади» ғазалининг асл кўриниши.

Муқимий «Хатинг» ғазалининг асл кўриниши.

Муқимий «Танҳолиғинг» ғазалининг асл кўриниши.

Муқимий «Ширин» ғазалининг асл кўриниши.

Муқимий «Рафтор айладинг» ғазалининг асл кўриниши.

«МУҚИМИЙ ТEАТРИНИ ЭСЛАЙМИЗ» номли видео ролик Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига барча азиз мухлисларни таклиф этамиз!"

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артистлари Марям Ёқубова ва Мария Кузнецова ижро этганлар. 1940 йили 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамаси Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган. 1941 йили С.Абдулла, Т.Жалиловнинг “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмаси саҳналаштирилган ва шу спектакль театрнинг ташриф қоғози бўлиб, унинг йўналишини белгилаган. Муқимий театрининг доимий томошабинлари афсонавий, тарихий мусиқали асарлар ва комедияларнинг мухлиси эдилар. 1950 йилларда саҳнага қўйилган “Фарҳод ва Ширин” (Ю. Ражабийва Г. Мушель мусиқаси), “Равшан ва Зулхумор” (Т. Жалилов ва Г. Мушель мусиқаси), А. Бобожоновнинг “Азиз ва Санам” (К. Отаниёзов ва Л.Степанов мусиқаси), З.Фатҳуллин ва Ш. Саъдулланинг “Ватан ишқи” (С. Бобоев мусиқаси) каби спектаклларнинг шуҳрати шундан гувоҳлик беради. Театрнинг тамал тошини қўйган Ўзбекистон халқ артистлари Тўхтасин Жалилов, Юнус Ражабий, Маҳмуджон Ғофуров, Лутфихоним Саримсоқова, Эътибор Жалилова, Шаҳодат Раҳимова, уларнинг издошлари Омина Фаёзова, Турсунхон Жаъфарова, Сойиб Хўжаев, Машраб Юнусов, Ҳамза Умаров, Файзулла Аҳмедов, Фароғат Раҳматова, Фарзиддин Фаёзов, Суръат Пўлатов, Файзулла Аҳмедов, Ҳусан Шарипов ва бошқаларнинг ёди биз учун ҳамиша барҳаёт. Театр мусиқали драма ва комедиянинг ўзига хос лабораторияси бўлиб, илк бор унинг саҳнасида яратилган мусиқали драма ва комедиялар Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Россия, Белорусия, Озарбайжон, Татаристон, Бошқирдистон ва Москвадаги “Ромэн” театрларида саҳналаштирилган. Ўтган фурсат ичида театр ўзбек драматургияси ва мусиқасининг энг яхши намуналари Ҳамза, С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, С.Абдулла, Т.Жалиловнинг “Тоҳир ва Зуҳра”, “Мавлоно Муқимий”, К. Яшин, Т.Жалиловнинг “Фарҳод ва Ширин”, “Нурхон”, Хуршид, Глиэр, Ф.Содиқовнинг “Лайли ва Мажнун”, Ф.Мусажонов, Н.Халиловнинг “Олифта”, Т.Тўла, Ф.Олимовнинг “Нодирабегим” ва бошқа юзлаб асарлар саҳналаштирилди. Мустақиллик йилларида эса Р.Бобожоннинг “Юсуф ва Зулайҳо”, Ҳамзанинг “Тошкентга саёҳат”, У.Азим, Б.Лутфуллаевнинг “Алпомишнинг қайтиши”, Х.Хурсандов, Ф.Олимовнинг “Топталган туйғу”, “Ўлдинг, азиз бўлдинг”, Н.Аббосхон, Қ.Комиловнинг “Ойонам-қайнонам”, С.Абдулла, Т.Жалиловнинг “Тоҳир ва Зуҳра”, Хуршид, Глиэр, Ф.Содиқовнинг “Лайли ва Мажнун” спектакллари саҳналаштирилди. Театр 2005 йили Миср Қоҳирада ўтказилган XVII жаҳон театрлари фестивалида иштирок этиб, Н.Қобул, Б.Лутфуллаевнинг “Тўда” спектакли (саҳналаштирувчи режиссёр Мирза Азизов) учун олий мукофотни қўлга киритиб, 94 мамлакат театрлари ичида лауреат бўлган. Театр 2017 йил 12-16 сентябрда Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилган “VI - АРТ ОРДО” халқаро театр фестивалида Қ.Норқобил асари, С.Юсупов мусиқаси асосидаги “Дилдаги доғ” спектакли билан иштирок этиб, “Энг яхши спектакль учун” юксак мукофоти ва диплом билан тақдирланди.

Мирза Азизов, "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”
Александр Бекчанов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист", Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори
Меҳри Бекчанова, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”
Гулчеҳра Носирова, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Дилором Сафоева, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Марям Ихтиёрова, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”
Наима Пўлатова, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”
Меҳмонали Салимов, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Турғун Бекназаров, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Муқимий номидаги ўзбек мусиқали драма ва комедия театрида вокалчи бўлмаган биринчи ижобий қаҳрамон Муқимий ролини Раззоқ Ҳамроев ўйнар экан, аниқ ва ифодали диксияси туфайли, ҳар томонлама ёрқин ва бой нутқи, шеър ва сўзларнинг тўғри талаффузи спектаклдаги қўшиқлар билан бош қаҳрамон ижроси уйғунлашди. У буюк ижодкор, шоир, гуманист, фуқаро ва инсон ички ҳаёти кечинмасининг ҳақиқийлиги ва узлуксизлигини, унинг туйғулари, ҳақиқат, бахт ва адолат ҳақидаги фикрлари, ер юзидаги барча тирик мавжудотларнинг мақсади бўлмиш бахтга эришиш, гўзалликнинг яратувчиси бўлиш, камбағалларни ва ҳожатмандларни ҳимоя қилишга шайлигини кўрсатди.

Ошиқ бўлибман, эй ёри жоним...

Ошиқ бўлибман, эй ёри жоним,
Васлингни излаб, йўқдур мажолим.
Бир йўқламайсан куйган қулингни,
Кўзлари жаллод, нозик ниҳолим.
Раҳм айла манга, эй бағри қаттиқ,
Дийдам тўла қон, эй шўхи золим.
Лаб ташналарга айла назора,
Қадди чу шамшод қоши ҳилолим.
Олдинг кўнгулни бир-икки сўзлаб,
Девона бўлдим, тўти мақолим.
Ҳар дам куярман, ёдимга тушсанг,
Бир кўрмагунча йўқдур мажолим.
Неча замондур, кўздин ниҳондур,
Ошиқ Муқимий, эй хаста ҳолим

«Ким десун» радифли ғазали

Ул тағофулпешаға ҳоли харобим ким десун?
Ҳажрида мундоғ мени кўрган азобим, ким десун?
Кундузи бир ерда бир дам олмай орому қарор,
Лаҳзаэ йўқ кечалар кўзларда хобим, ким десун?
Ўз кўмочиға, масалким, тортадур кул ҳар киши,
Бас, куюб ишқида чеккан изтиробим, ким десун?
Куймаган бўлса биров меҳру муҳаббат ўтиға,
Шамъдек то субҳ ўртаб табу тобим, ким десун?
Ҳамнишиндурлар улуғларга хушомадгўйлар,
Йўлида жононими хайру савобим ким десун?
Гар қилич бошимға ҳам келса, дегайман ростин,
Сўзки ҳақ бўлса, саволимға жавобим, ким десун?
Дўстлар, сўрсанг ғизосидин Муқимий, эрта-кеч,
Қон шароб ичсам, жигарлардур кабобим, ким десун?

Зулм ила қаҳру ғазаб

Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар,
Ошиқи бечорага озор қилмоқ шунчалар.
Гул дебон севгон кишининг кўкрагига ниш уриб,
Хастаю маъюс этиб, афгор қилмоқ шунчалар.
Тўтийи ширинсухан ағёрларнинг базмида,
Бизга келганда гапирмай, зор қилмоқ шунчалар.
Сизга ким айди: муҳаббат аҳлини қил иҳтисоб,
Қўрқутиб ўй айбига иқрор қилмоқ шунчалар.
Гарчи келса, эски тўн, биздек дуогўйи фақир,
Камбағалнинг хирқасидан ор қилмоқ шунчалар.
Ҳар балою, жабр келса, ёнмагай ҳаргиз, Муқим,
Ошиқ аҳлини урубон хор қилмоқ шунчалар.

Толеим

Оҳким, афсус, эмас ҳар ишда раҳбар толеим,
Вожгундур, имтиҳон қилдимки, аксар толеим.
Юз тарафдин еткуруб гарди кудурат, занги ғам,
Айлагай оинайи табъим мукаддар толеим.
Ҳар неча қилсам тавалло – зори қилмас, илтифот,
Рўйигардон тескари, тобора бадтар толеим.
Рўзгорим тийра, иқболим забун, бахтим қаро,
Бўлса равшан, бормукин тадбири дигар толеим?
Ногаҳон берсам, Муқимий, бир мусулмонга салом,
Дафъатан икки қулоғини қилур кар, толеим.

Танобчилар

Бўлди таажжуб, қизиқ ҳангомалар,
Арз этайин эмди ёзиб номалар.
Адл қулоғи-ла эшит ҳлими,
Зулм қилур, баски, менга золими.
Ўн ик(к)и ойда келадур бир таноб,
Ўзгалара роҳату менга азоб.
Султон Алихўжа, Ҳакимжон – икав,
Бири хотун, бириси бўлди куяв.
Иккаласи бўлди чунон иттифоқ,
Гўё хаёл айлаки (қилмай нифоқ).
Ош есалар, ўртада сарсон илик,
Хўжа – чироқ ёғИ, Ҳакимжон – пилик.
Бир-бирисиға солишурлар ўрун,
Эртаю кеч ўпушиб оғиз-бурун.
Саллалари бошларида оқ сават,
Кўрпача тагда ҳама вақт уч қават.
Бирлари мўлтонинамо, ҳийлагар,
Бирларидур кунда пиху гавда хар.
Оғизлар мақтаниб, ўн беш қариш,
Майдасухан, эзма (чурук), занчалиш.
Қайсики қишлоққа тушар отидин,
Элни йиғиб, воқиф этар зотидин.
Дерки: «Кўзунгга хали кал жўжаман,
Махдуми аъзамлик ўзим хўжаман.
Бизга бобо ҳазрати Шохлиғ мазор,
Мухлисимиз мардуми аҳли диёр.
Ҳам яна Эрҳубби бўлодур тағо,
Аммамизнинг эрларидур Нурато.
Биби Убайда бўладур ҳоламиз,
Гоҳ келур эрди кичик боламиз.
Хизр отамларга биродар эрур,
Чимлиғ азизлар менга додар эрур.
Гарчики мен олиму шайхи замон,
Қирқингизга эмди берай бир қозон.
Манки, танобингға чиқибман келиб,
Хизматими яхши қилинглар билиб.
Ўт қўюбон куйдурадурғон ўзим,
Ҳокимингу ўлдурадурғон ўзим.
Хоҳ танобингни дучандон қилай,
Хоқ карам бирла бошингни силай».
Хўжа сўзини мунга бермай қарор,
Мардуми саҳройи бўлур беқарор.
Дерки Ҳакимжони: «Аё, оқсоқол,
Бизни топибсан магарамким ўсол?
Ҳозир этинг тўрт нафар мардикор,
Тўғри қил, олдимга қилибон қатор.
Арқоними еринга судраб чиқай,
Баччаталоқ қишлоқиларни (урай).
Бир бурайин мўйилабимни чиқиб,
Торт танобини – жазоси – сиқиб.
Яхшилигингни фуқаро билмагай,
Ҳоли булар кўзга бизи илмагай.
Икки танобини қилай ўн таноб,
Юртингизни куйдуруб, айлай ҳароб.
Хоҳ ўлунг, хоҳ қолинг, баччағар», —
Дебки, узангуга аёғин тирар.
Бир-бирига қишлоқ эли боқишиб,
Гоҳ у ён, гоҳ бу ён чопишиб.
Жам бўлиб айлаюбон маслаҳат:
- «Дўғмаға, - дер, - бир нима бериб жўнат!»
Ақча қўлида ик(к)и-уч мўйсафид
Дерки: - «Бу назрингизу, бизлар – мурид»,
Зулм билан эллигу юзни олур,
Боз танобини дучандон солур.
Тағи булар яхшию, бизлар ёмон,
Эл тамизидин ҳазар эт, алъамон.
Ўзга яна ғусса будурким, дейин,
Шунчаки бир қисса булардин кейин:
Қўшти Жалолхон деган ўғлин менга,
Деди: «Руқум ўргатасиз сиз анга».
Юклади ўғлини сенга, мухтасар,
Бу дағи ортиқча (менга дардисар)…
Сўзни, Муқимий, керка этмак тамом,
Маззаси қолмас, узун ўлса калом.

Монандаи жон келдинг

Хўб бўлдики мардумдин, келганда ниҳон келдинг,
Бу мурда таним ичра монандан жон келдинг.
Жоноки, ўшал кетдинг энди яна келгай деб,
Йўқ эрди кўнгилларда бир зарра гумон, келдинг.
Ишқ ўтиға бағримни беҳуда кабоб айлаб,
Ким бирлан ичиб бода мастона қаён келдинг.
Арзийдур агар кўкка ташласа кўлоҳимни,
Жойига гадойингнинг сан шоҳи жаҳон келдинг.
Юз ваъда килиб келмай ушшоқ ҳаримиға,
Қолганда рақибларға чун оби равон келдинг.
Бир шому саҳар паймон қолдингу Муқимийга,
На шомлари келдинг, на вақти азон келдинг.

Эй қамар рухсор, кел

Бир йўл айлаб субҳ шомим, эй қамар рухсор, кел.
Рўзгорим айламай мундоғ қоронги тор, кел.
Рух очиб сўйи чамандин гул ўзиға фахр этар,
Шармсор ўлсун кўрубон айланиб бир бор кел,
Ҳар қачон чиқсанг, нигоро, боғ сори лоф урар,
Кабк ила товусларга кўрсатиб рафтор кел.
Эътибор олиб ўзини лаъл даъволар қилур,
Синдириб қадрини эл ичра қилиб бекор кел.
Ногаҳон овлаб кўнгилларни ўзингга, дилбаро,
Ҳар куни бир бор ақалли якка беағёр кел.
Хурраму хандон қизил гулдек қизориб, очилиб,
Қилмайин соғинтириб кўп ҳам кўрарга зор кел.
Айлабон лутфу карам, келмоқчи бўлсанг, маҳвашо,
Сурмалар тортиб, қилиб наргисларинг хуммор, кел.
Назми таъвиз ўрнига ўтса, Муқимий, тонг эмас,
Хуш ярошур кокилингга таққоли тумор кел.

Хайрият

Жон рамаққа келган эрди, келди ёрим, хайрнят,
Топди жон дубора бу жисми фигорим, хайрият.
Орзулар ғунчаси ҳаргиз очилмас, дер эдим,
Чиқди ҳижрон чилласи, келди баҳорим хайрият.
Бул кеча бир оҳ урдим гул юзингни шавқида,
Даҳрни куйднрмади утлиқ шарорим, хайрият.
Неча кун бўлмишки, васлидин йироқ ташлаб эди,
Соғиниб йўқлаб келибдур гулъузорим, хайрият.
Хира эрди шаъми умрим шоми ҳижрони билан,
Равшан ўлди ой юзидин рўзгорим, хайрият.
Ақл ила ҳушимнн олиб кетти ёдидин чиқиб,
Қолди ўхшайдир магар сабру-қарорим, хайрият.
Тоғларни ғарқ этиб сели сиришким, йиқмади
Кўк биносин икки чашмн ашкборим, хайрият
Ваъда қилмай қатъи умид айласа нейлар эдим,
Термулиб йўлида чашми интизорим, хайрият.
Ул кунеким бир нигоҳ қилдинг Муқимийнг сориға,
Афзун ўлди мисли гавҳар эътиборим, хайрият.

Бу чаман аро

Хирадиман ғоратин айлаган юзи ою сочлари ҳоладур,
Бу чаман аро на сановбару, на суман билан гули лоладур.
Келиб аввало юзини очнб, олибон кўнгул, кетибон қочиб,
Бориб ўзгага қошини отиб, учурурга манга уёладур.
Кеча йўқки тонғача йиғламай, ўтадур босиб назар айламай,
На кўнгул буки дилим овламай, рақибимни кўнглини оладур.
Етибон паёми рамузидин, яраларга марҳами сўзидин,
На умидими узар ўзидин, на бир оқшоме кела қоладур.
Кўзим ила йўлиға ҳар саҳар сочарам нисориға сийму зар,
Эзибон юрак бағиру жигар, ёғадур ҳаво дема жоладур.
Ҳама умр ҳажрида ғам ютуб, ҳама вақт ғайр ила қўл тутиб,
Қолурам қараб, кетадур ўтиб, мени бўйла ўтлара соладур.
На бу даҳр экан заҳри морсиз, очилур на гуллари хорсиз.
Яна устиға бу не ёрснз, манга иш фнғон ила ноладур.
Биров-ила ким сари улфатим, фузун ўлди негаки кулфатим,
Мени мунча ҳирқату меҳнатнм лаби лаъли устида холадур.
Ҳама масти бодаи дилкушо, хушу комрон шаҳу то гадо,
Неча дайр кунжида сокиё, ману хушки холи пиёладур.
Ёзиб эрса хун қадару қазо, нетар ичмайин киши Муҳaйё,
Манга ҳам Муқим шул эрур ғизо на ўзунгга якка ҳаволадур.

Хиром эт боғ аро

Сановбар қоматингдин шармисор осор айлансун,
Хиром эт боғ аро то, эй пари атвор айлансун.
Агар чун икки-иккн қўл тутиб юрганда гулрўлар,
Муносиб сиз билан хуршиди пуранвор айлансун.
Лабингга лаълни рангинлиғидан нисбати бордир.
Анинг-чун элда топмиш қадр ила миқдор айлансун.
Хино қўйдунг цанга ул ҳам, нигоро, юк мени фаҳмим,
Мабодо нозик илкинг топмасун озор айлансун.
Хўтан даштнда кезмиш ҳасратидин чашми мастингни,
На деб беҳуда хайли ваҳшн ҳам бекор айлансун.
Эмас шайдо десанг кабки дари рафторима, жонон,
Нега шавқи хиромииг бнрла ул кўҳсор айлансун.
Нигоҳинг тушмаган бўлса чаман ичра на боисдин,
Қолур ҳайратда наргнс гунча дил афгор айлансун.
Муқимий ман киму қилмоқ (тавсифи хушрўйлар),
Буюрди азкиёлар айладим ночор айлансун.

Паришон ўлмасун

Меҳри рухсори хусуфи ғамда пинҳон ўлмасун,
Зулфи янглиғ ҳаргиз аҳволи паришон ўлмасун.
Хақ хазондин эмин этсун давлати гулзорини,
Лавси идбори билаи олуда домон ўлмасун.
Мутрибо, нохун дурушту соз мизроби баланд,
Ёр нозукдур мабодо таъби ғашён ўлмасун.
Дийдаи бадхоҳ кўр ўлсун ики оламда ҳам,
Душмани шоястаи жисму, тану, жон ўлмасун.
Айшу роҳат, комронлиғ ҳусн тахтида насиб,
Қилсун эзид умрининг ҳаддида поён ўлмасун.
Лафзи жон бахшин эшит, эй боғбон, бергил хабар,
Ўзга айлаб иддуо тўти сухандон ўлмасун.
Юз малоҳат бирла кўрса гулшан ичра қоматин,
Ким синиб шохн начук сарви хиромон ўлмасун.
Жониға мужгон хаданги тегса, деб қилмас нигоҳ,
Раҳм этиб айлар тағофил бир мусулмон ўлмасун.
Учқуни анжум била оҳим шароридин бутуи,
Бўйла куйдурма бинойи чарх вайрон ўлмасун.
Ул кунмким боғаро тушмиш жамоли партавий,
Гул чекиб хижлат начун чоки гирибон ўлмасун.
Нозу истиғно киличи бирла ўлтурса хушам,
Косидо, албатта бу сўзга пушаймон ўлмасун.
Шамъи васфни ёндиройким ўтлу назмимдин Муқим,
Ўчмагина то жаҳон борича имкон ўлмасун.

Соғиниб...

Меҳри рухсорингга, жоно, зордурман соғиниб,
Кўргали муштоқ, дил афгордурман соғиниб.
Субҳи васлим фурқатинг шоми билан топди завол,
Қон тўлиб кўзга шафақ осордурман соғиниб.
Хастаю, маъюсу бемор айрилиб ғам кунжида
Мустаҳиқки пурсиши бисёрдурман соғиниб.
Ёдима сози дутору руҳ афзо хонишинг
Тушса ҳар соат батарроқ зордурман соғиниб.
Хоҳ бовар қилма, қил, сансиз мусулмонсан агар,
Ғунча янглиғ дийдаси хунбордурман соғиниб.
Ашки олу рангн зардимдин қиёс этсанг бўлур
Ҳожати гуфтор эмас изҳордурман соғиниб.
Ҳасратингнннг назмини бзнб Муқимий сафҳага
Кору борнм дам-бадам таирордурман согиниб.

Дил афгор бўлдим айрилиб...

Оҳким жоно кўрарга зор бўлдим айрилиб,
Новаки ҳажрингл-ла дилафгор бўлдим айрилиб.
Найлайин ҳаргиз жудолиғ ихтиёрим йўк эди,
Чархи кажрав илкидин ночор бўлдим айрилиб.
Ақлу ҳуш ул ерда қолди, мунда бормай ишга кўл,
Ёқмайин мен сурати девор бўлдим айрилиб.
Сандин ўзга учраса, маҳваш, кўнгилга шарҳи роз,
Сида ила ҳар важҳдин иқрор бўлдим айрилиб.
Меҳри рухсоринг яна кўрмак муяссар бўлса деб.
Фикру зикрим ҳасрати дийдор бўлдим айрилиб
Жоми васлингдин эканман маст, фурқат заҳридин
Нўш этиб якбораги ҳушёр бўлдим айрилиб.
Ўлдурур мундоғ фироқинг устиға ортуқча ким,
Сангсори таънаи ағбёр бўлдим айрилиб.
Нолалар қилмай нетай сансиз Муқимий субҳу шом,
Булбули шўридаи гулзор бўлдим айрилиб.

Арзимни айтай

Арзимни айтай боди сабоға,
Шояд гапургай ул гулқабоға.
Албатта келсун, ҳолимни сўрсун,
Андиша қилсун, рўзи жазоға.
Неча замондур, кўзга ниҳондур,
Ҳар ким ёмондур, солдим худога,
Оҳим эшитмай, додимга етмай,
Бир таъсир этмай, кетти ҳавоға.
Мандин чу оҳу, рам қилди бадхў,
Булким ғаразгў тушди ароға.
Бўлдим фасона, субҳу шабона,
Кўксим нишона тийри жафоға.
Узи уёнсун, ҳажрида қонсун,
Дардига борсун қайда давоға.
Бўлгай хиромон, боқмай шитобон,
Қилмасму иҳсон султон гадоға.
Йўқ зарру сийми, лекин самимнй,
Ошиқ Муқимнй келса дуоға.

Токайгача

Шом – субҳим, сансиз, эй ширин забон токайгача,
Лоладек бағрим бўлур ҳажрингда қон токайгача.
Ошноларга бўлиб ноошно, бегонаға
Ҳамнишину улфату ҳам меҳрибон токайгача.
Ҳар замон ноз ўқларига айлаюб жисмим ҳадаф,
Айламак ошиқлиғимни имтиҳон токайгача.
Эл аро афсона бўлмай найлайин аҳбоблар,
Ишқ асрорин қилур эрдим ниҳон токайгача.
Кирпигинг-тийру камон абруларинг жон қасдиға,
Кўксими ҳар лаҳза қил моғлиқ нишон токайгача.
Рахши шоҳона миниб, йўл узра ётконларга ҳеч
Боқмай истиғно қилиб, бўлмак равон токайгача.
Оҳким ушшоқларини рашк ўтиға куйдириб,
Базм этиш ғайрила то вақти азон токайгача.
Жилваға киргузки то кўрсун ниҳоли қоматинг,
Лоф урар ўзиға сарви бўстон токайгача.
Айладннг минг ваъдаи васлу-бириға турмадинг,
Интизор этмак рамақға етти жон, токайгача.
Ногаҳон (назм гавҳаридин) олибон дурре Муқим,
Ўқусанг чиқмоймиди назминг нишон токайгача.

Оҳиста-оҳиста

Назардин кеттинг, эй хуршид изор, оҳиста-оҳиста,
Начук бас тийра бўлмас рўзгор оҳиста-оҳиста.
Сановбар қомато, бўлмасдин аввал ошно билсам,
Бўларканман кўрарга мунча зор оҳиста-оҳиста.
Раво кўрма тараб зулфингни бепарво эл озорин
Ки ҳар бир торида жон бешумор оҳиста-оҳиста.
Ўюнда рашкдин кокилларингдин нега тебранмай,
Тегар рухсорингга олтун тумор оҳиста-оҳиста.
Дариғо ройикон меҳру муҳаббат қўймиш эрканман,
Йўлингда қилдинг охир интизор оҳиста-оҳиста.
Юзунг кўрмакка доим мунтазир наргис била гулзор,
Хиром эт боғаро товусвор оҳиста-оҳиста.
Хаёл этсам висолинг соғиниб ҳушум кетиб бошдин,
Оқар қон йш кўзимдин шашқатор оҳиста-оҳиста.
Асир этмас қаю бир феълу атворинг хусусанким,
Олиб илкингга чалганда дутор оҳиста-оҳиста.
Нега асраб ниҳон тутгимки, ҳаргиз бўлмади, нейлай
Бўлуркан ишқ сирри ошкор оҳиста-оҳиста.

Жонон келур

Ғазаб бирланки ул жонон келур мастона-мастона,
Хаёлимда танимга жон келур мастона-мастона.
Фиғон айлаб дегай мардум қилурда растада жавлон,
Пари шаклидаму, инсон келур мастона-мастона.
Ичиб ағёр ила май кеча, эмди кундузи ухлаб,
Сўрарга ваъдаси ёлгон келур мастона-мастона.
Руунат богида битган, қади сарви сиҳи мавзун,
Юзи гул, сочлари райҳон келур мастона-мастона.
Букун ногаҳ мунаввар шомими айларга, эй аҳбоб,
Кўзум учкай магар меҳмон келур мастона-мастона.
Йўл узра турма зоҳид, кўзла роҳи офият, чунким,
Балойи дин ила имон келур мастона-мастона.
Кишига (борганини) тарз билдурмай, Муқимий, ёр,
Ўзин ҳушёр олиб пинҳон келур мастона

Яна

Шўхи паривашеға гирифтормен яна,
Васлин кўрарга шому саҳар зормен яна.
Раʼнолар ила кам эди тобим, жафо чекиб,
Найлай, бировнинг ишқида бемормен яна.
Айлаб ҳамиша хўблара уйқуни ҳаром,
Бир нозанин ёдида бедормен яна...
Бозор шабда қайси тарафдин, дебон, келур,
Ҳайрон йўлида дийдаларим чормен яна.
Хор этти ишқ ҳар гули хумроға боғаро,
Таън этма боз бир гул учун хормен яна.
Охнр шароб тут қадаҳе, соқиб, букун,
Даврингда сахт лоҳазу хуммормен яна.
Ногаҳ, Муқимнй, учраса ақлу ҳушим кетиб,
Курган еримда сурати девормен яна.

Оҳиста-оҳиста

Назардин кеттинг, эй хуршид изор, оҳиста-оҳиста,
Начук бас тийра бўлмас рўзгор оҳиста-оҳиста.
Сановбар қомато, бўлмасдин аввал ошно билсам,
Бўларканман кўрарга мунча зор оҳиста-оҳиста.
Раво кўрма тараб зулфингни бепарво эл озорин
Ки ҳар бир торида жон бешумор оҳиста-оҳиста.
Ўюнда рашкдин кокилларингдин нега тебранмай,
Тегар рухсорингга олтун тумор оҳиста-оҳиста.
Дариғо ройикон меҳру муҳаббат қўймиш эрканман,
Йўлингда қилдинг охир интизор оҳиста-оҳиста.
Юзунг кўрмакка доим мунтазир наргис била гулзор,
Хиром эт боғаро товусвор оҳиста-оҳиста.
Хаёл этсам висолинг соғиниб ҳушум кетиб бошдин,
Оқар қон йш кўзимдин шашқатор оҳиста-оҳиста.
Асир этмас қаю бир феълу атворинг хусусанким,
Олиб илкингга чалганда дутор оҳиста-оҳиста.
Нега асраб ниҳон тутгимки, ҳаргиз бўлмади, нейлай
Бўлуркан ишқ сирри ошкор оҳиста-оҳиста.

Уйқуда

Кўйидин ўттимки, ул хуршид рухсор уйқуда,
Бул ажаб толиъки, ман тушканда бозор уйқуда.
Орозида икки зулфини кўриб пур псчу-тоб,
Гул юзида ҳалқа урмушму, дедим мор уйқуда.
Ўпса оҳиста киши шаккар лабидин оҳким,
Маст ётган бўлса ойдин кечаси ёр уйқуда.
Очма ҳаргиз кўзини келсанг агар маъзур тут,
Хуштур ороми анинг бўлганда бемор уйқуда.
Ақлдин кайфияти бедорини сўрдим, деди:
Подшони уйготиш густохи душвор, уйқуда.
Уйқуда кўргач Муқимийга назарда гўйиё,
Ким кўринди жумлаи аҳли талабкор уйқуда.

Улфатлашайлик

Кел эй дилдор, бир улфатлашайлик,
Солиб бўйиингга қўл ҳасратлашайлик.
Неча муддатки муштоқи жамолинг,
Кел эй нозик бадан, суҳбатлашайлик.
Паёпай соқиб тут жоми майдин,
Мени маст этки, бир ишратлашайлик.
Куяр жоним фироқинг дўзахинда,
Висолинг боғида жаннатлашайлик,
Висолингға етолмай зор токай,
Жунун даштида бир ибратлашайлик.
Рафиқлар манзили мақсудга етди,
Биз ҳам орқасидин суръатлашайлик.
Муқим, монанди булбулваш наво чек,
Ки то гул васлига, қурбатлашайлик.

Ўйнайлик, куйлайлик

Эй яхшилар, келайлук бир жойга йиғилайлик,
Ўйнайлик, кулайлик, омон булайлик.
Бу умр экан бақосиз, дунёйи дун вафосиз,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Хуш кечган дам ғанимат, кўп чекма ранжи захмат,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Ғамдин қуриб мажолим, йўқ эмди зарра ҳолим,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик
Халлоқ бандапарвар, қўй қилма ваҳми маҳшар,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Жўш урса баҳри раҳмат, журминг тамоми туҳмат,
Ўйнайлик, кулайлнк, омон бўлайлик.
Гулбоғларда хуррам, бориб тур эмди биз ҳам,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Ол пардани юзингднн, юз ўргулай кўзингдин,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Эй шўх ушлашиб қўл, келсангчн токи бир йўл,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Айлаб ғамингда гирён, туттинг демайки, эй жон,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.
Йиғлар Муқимий токай, топмас муроди найлай,
Ўйнайлик, кулайлик, омон бўлайлик.

Аввалда кўрмасамчи

Аввалда кўрмасамчи, бағрим кабоб кўрмай,
Бир лаҳза сабру тоқат йўқ кўзда хоб кўрмай.
Тухми муҳаббатингни жон мазраиға сочдим,
Боқҳим, экин пишарму то офтоб кўрмай?
Оқса не тонг сиришким чиққанда хатту холинг,
Райҳонга ҳеч равноқ етгайму об кўрмай?
Ўт мадраса саридин, илм аҳли дарси ҳуснинг
Фикрида таътил айлаб, юрсун китоб кўрмай...
Гоҳи карам юзидин сўрғилки то бу янглиғ
Ағёр таънасидин ўқ беҳисоб кўрмай.
Эй хўблар амири, сандин умид этиб лутф,
Қилди ғазал Муқимий, кетмас жавоб кўрмай.

Учради бир ёр

Учради ногаҳ манга бир дилбари маҳрўгина,
Хандаси ширин, каломи жонфизо дилжўгина.
Ҳуснидин ўтлиғ нетонгким боқса рухсорин очиб,
Келтуралмай тобу тоқат бўлса кўзга сувгина.
Меҳр вақтида ниҳоят меҳрибон, кўнгул навоз,
Қаҳр ҳангоми бағоят тунду ҳам бадхўгина.
Донаи холи ярашган чеҳраи гулнориға,
Кўзлари оҳу каби мушки Ҳўтан гесугина.
Холи ҳиндусин гирибонида кўргач рашкидин,
Келди чиққум ул замон саҳро сари деб „ҳу"гина.
Оҳ урар товус боғларда хиромини кўриб,
Ҳасратидин кабк гўё ўтка тушган мўгина.
Нола булбулдек жудоликдин, Муқимий айларам,
Етса шояд, деб, висолинг гулларидин бўгина.

Қўқондан Шоҳимардонга

Фарёдким, гардуни дун,
Айлар юрак-бағримни хун,
Кўрдики, бир аҳли фунун,
Чарх анга кажрафтор экан.
Қолмай шаҳарда тоқатим,
Қишлоқ чиқардим одатим,
Хоҳи яёв, бўлсун отим,
Гаҳ сайр ҳам даркор экан.
“Ултарма”га қилдим юруш,
Ошнам эди бир читфуруш,
Етдим жадаллаб вақти туш,
Бирдам қизиқ бозор экан.
Бир маърака кўрдим бутун,
Жамъи ёпинган бошга тўн,
Боқсамки, беш юзча хотун,
Воиз қулоқ солар экан.
Мингбошилик кимнинг иши,
Десам, деди бир дониши,
Бир “Қўштегирмонлик” киши,
Хўжа Исо бекор экан.
Серобу салқину васиъ,
Юрсанг ҳавоси муртафиъ,
Соҳиб торозу миррабиъ,
Ҳожи Ғафур саркор экан.
Мағрур, ҳирсу бешу кам,
Ҳар сўзда лоф, ичгай қасам,
Такжой олур моховдан ҳам,
Ҳожи ўзи мурдор экан.
“Дўрманча”га кетдим ўтуб,
Ёқамни ҳар соат тутуб,
Ётдим ул оқшом ғам ютуб,
Дашти қароқчизор экан.
Анда бўлус ҳожи деди,
Ҳам муфти ҳам қози деди,
Юрти ҳама рози деди,
Бечора беозор экан.
Боз изди ҳоми воизи,
Бадкайф очилмайдур кўзи,
Юқори бошидин тизи,
Эрмаклари кўкнор экан.
Кўргурма бир кампир ўрус,
Уйдек амома кўса тус,
Бориб финакка усма-ус,
Алқисса деб қолар экан.
“О қ ер”дин ўтдим, бойлари,
Олий иморат жойлари,
Ме ҳмонсиз ўткай ойлари,
Келса биров ночор экан.
Аммо назарда “Рошидон”,
Фирдавс бо ғидин нишон,
Жомеълари оби равон,
Са ҳни гулу гулзор экан.
Шокир нойиби волости,
Ҳимматда денг ҳотамтойи,
Келганда бир ме ҳмон шави,
Жони ғача ийсор экан.
Ул хожаи ил ғир нигин,
Ғаввос и дарёи я қин,
Сар ҳал қаи ас ҳобидин,
Зоти фалак ми қдор экан.
Тангрига кўнгил бойлайин,
Бориб зиёрат айлайин,
Ёндим боролмай найлайин,
Устод мардикор экан.
Армон , зиёрат қилмадим,
Бир кеча ётиб келмадим,
Кўз бирла кўриб билмадим,
Хуш ба ҳри файзосор экан.
Маъюс бордим “Зо ҳидон”,
Бир кўча кетгунча дўкон,
Шўх одами, ичмай пиён,
Маст отаси безор экан.
Сувлар сепилган сўрилар,
Бўзланган ўчо қ -мўрилар,
Табъин г мабод о чой тилар,
Дамлашлари иш қор экан.
Бешер эмасдур бешалар,
Бордур саховат пешалар,
Қилман ёмон андишалар,
Яхшилари ҳам бор экан.
Кўрдум дедилар “Бўрбали ғ”,
Бир пода, қўй, эчки ари ғ,
Сўрса киши нону қати ғ ,
Шому са ҳар тайёр экан.
“Олтиари қ” қурсин ўшал,
Селларда қолдим бир ма ҳал,
Бўлдим ў ю б ём ғирда шал,
Тўн шилта, ҳўл изор экан.
Мингбошиси сўфинамо,
Тасби ҳу бўйнида ридо,
Чў қиб қочар зо ҳи ало,
Бир до ғули айёр экан.
Хайру сахо важ ҳига кар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Келса гадой нога ҳ агар,
Бир пул чи қиш душвор экан.
Шов қин қилур тентаклари,
Иштонида ҳиштаклари ,
Хониш қилиб эшаклари,
Тўп -тўп юруб ҳангрор экан.
Кўрдим чу қур “Чимён” эрур,
Ер остида зиндон эрур,
Душманлари ме ҳмон эрур,
Мардумлари тарор экан.
“Водил” мақоми жонфизо,
Дўконларидур дилкушо,
Анҳорида оби сафо,
Себарга, обишор экан,
Туғлар кўринди ёрқираб,
Шоҳи араб, мири Нажаф,
Ҳам дурри дарёи шараф,
Ул Ҳайдари каррор экан.
Қилмоқ шикоятдур ўсал,
Келди бад дунянг аз азал,
Бешак мукофоти амал,
Дунё қурилган дор экан,
Алҳамдулилло, бехатар,
Келдим, Муқим, айлаб сафар.
Музтар қолиб, кўрмай зарар,
Ҳақ бандасига ёр экан

Қўқондан Исфарага

Афлок кажрафтор учун,
Ҳардам кўнгул афгор учун,
Хўқанд тангу тор учун,
Саҳро чиқиш даркор экан.
Бордим шаҳардин “Яккатут”,
Баққоли дузди бадбурут,
Бир танга соткай бир қурут,
Инсофсиз тарор экан.
Қишлоқ жувони йиғилишиб,
Иссиғда ўйнашган пишиб,
Ўтган тамошобин тушиб,
Сешанба кун бозор экан.
Сойики “Иштонсолди”си,
Келгай шаҳидларнинг иси,
Канда эмасдир ўғриси,
Асли қароқчизор экан.
Мингбоши Эшдавлат акам,
Аммо қуруқ савлат акам,
Қилса чиқим гар бир дирам,
Уйқу қочиб, бедор экан.
“Яйфан” каби толзор кам,
Йўқ соясида зарра ғам,
Зебо санам, қоши қалам,
Жононлари бисёр экан.
Дўмалари ҳам хўб бажо,
Волоснойи уҳда буро,
Юрт ишларини доимо,
Хайриятин кўзлар экан.
“Нурсух” каби ҳам юрт йўқ,
Боғдору деҳқон қорни тўқ,
Масжидлари ҳам хўб улуқ,
Турфа фараҳ осор экан.
“Рафқон”ни бозор жойи танг,
Муллолари чаққон, гаранг,
Омилари ҳам мулла ранг,
Кўйлак кийиб, дастор экан.
Гар меваси бир туп сотар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Берса гадога нон алар,
Минг йилда ҳам душвор экан.
Аммо “Работи” баччағар,
Йўқ ҳеч одамдан асар,
Бир подажойи гову хар,
Чун оғули тайёр экан.
Ду бора юрдим даштлаб,
Бодом конига қараб,
Мирза Умарни тўғрилаб,
Ҳавлисида наҳор экан.
Бўлсун ўшал Бурҳон омон,
Яхши йигитдур бегумон,
Хурсанд қилди ногаҳон,
Мингбоши Хол саркор экан.
Армонки кўпрак юрмадим,
Бир-икки ҳафта турмадим,
“Тикка Работ”ни кўрмадим,
Бир файз бузруквор экан.
Маъюс чиқдим “Исфара”,
Дил хаста, мажруҳи яра,
Иссиққа куйган қоп-қора,
Олти жиҳат кўксор экан.
Анҳору сою жўллари,
Ўйнаб келодур сувлари,
Ширинки зардолулари,
Қанду асал бекор экан.
Қози жувонмарди накў,
Бориб-келибон чоркў,
Ногаҳ бўлиб дарди гулў,
Санчиқ тутиб бемор экан.
Ҳожи Зуҳур ҳам Ўрдада,
Сарҳавзлар, олий сада,
Борса агар бир ғамзада,
Жониғача ийсор экан.
Бойваччасидур бадбуруш,
Тўғри сўзи аччиғ-туруш,
Сил, эски бачча, чойфуруш,
Ҳофиз Умар, Қаҳҳор экан.
Бўлма ҳаловатга касал,
Оламда кам бениш асал,
Бешак мукофоти амал,
Дунё қурулғон дор экан.
Алҳамдулилло, бехатар,
Келдим, Муқим, айлаб сафар,
Музтар қолиб, кўрмай зарар,
Ҳақ бандасига ёр экан

Қўқондан Фарғонага

Чун шаҳридин чиқдим “Кудаш”,
Хотир билан маҳзуни ғаш,
Мажнунсифат девонаваш,
Хушчашмаю кам чанг экан.
Озодадин тупори кўп,
Дукчисидин аттори кўп,
Чойхўридин кўкнори кўп,
Бир раста носу банг экан.
“Яйфан” агарчи дилкушо,
Мардумлари енгилнамо,
Бир-бирлари ила доимо,
Бўлар-бўлмасга жанг экан.
“Нурсух” каби бир маъво кам,
Тушмай ўтиб қилди алам,
Олма, анор ўрнига ҳам,
Боғида токи занг экан.
“Рафқон” ажойиб жой денг,
Бир кўча кетган сой денг,
Салқин супа ҳой-ҳой денг,
Ким кўрса ҳангу манг экан.
Айвончалар мисли катак,
Йўлиға одам сиққудак,
Чит бирла бир ерда алак,
Бозори тору танг экан.
Хожам бугун савдо бажо,
Баским кўп эркан ошно,
Эркаклари бари ото,
Хотунлари амманг экан.
Қўй қилма “Конибодом” ҳавас,
Бўлмас шамоли ҳеч бас,
Кўзларга ургай хору хас,
Борғунча йўли чанг экан.
Хуфтонда кирдим бир дўкон,
Қилди ашула бир жувон,
Овози эшакдин ёмон,
Ҳанграрга хуш оҳанг экан.
Кўп мардумидин “Бешариқ”
Аҳлини “қуттоут тариқ”,
Етим ҳақи – гўшти балиқ,
Ишлари реву ранг экан.
Чарчашни билмас юрсалар,
Пурзўр кетмон урсалар,
Вақти намозга борсалар
Масжид сорига ланг экан.
Қийғир кўтарган уч йигит,
Ухлатмадилар бир минит,
Ҳам бошда тонг отқунча ит,
Ғингшиб чиқиб, ванг-ванг экан.
Ҳайфи алар кимхобу шол,
Хоҳ ёш бўлсун, хоҳи чол,
Эркаклари дер қизни ол,
Хотунлари қадзанг экан.
Бозорда қайда бор эдим,
Ирғиб ароба “ҳо” дедим,
Ётмай десам ночор эдим,
Лоҳаз гарангу ланг экан.
Белни Муқимий бойладим,
Шундоғ юрушни шайладим,
Дунёни таҳқиқ айладим,
Бир маҳзи ному нанг экан

Исфара саёҳатидан (янги топилган парча)

Шаҳр ичра тоқат тоқ ўлуб,
Дубора йўллар қоқ ўлуб,
Кўз Исфара муштоқ ўлуб,
Аввал чиқиш “Яйфан” экан.
Кун тобишида бу сафар,
Ўллар сақардин ҳам батар,
Тоғ ичра раҳзан баччағар,
Кўп элни қақшатгон экан.
Кетгунча йўллар хорлар,
Йўл захмидин озорлар,
Кўкка етар кўҳсорлар,
Ҳайҳот, хористон экан.
Қир пастида шўртанг ариғ,
Бир тўп йигит ўргай тариғ,
Тўнсиз, ялонғоч, ҳай дариғ,
Бечора, оч деҳқон экан!
Кам ғайри Қаҳҳору Умар,
Фарғонада ҳофиз дигар,
Билмас эканман бехабар,
Навмидлар хушхон экан.
Ўткан китобдори замон,
Хаттига ҳайрон инсу жон,
Чун дахмаси гўё жинон,
Ўқишлари Қуръон экан.
Чоркўга ҳам келдим етиб,
Отдин йиқилдим шилп этиб,
Беҳуш – ўзимдин кетиб,
Ман сахт бедармон экан.
Чоркў бозорин тор бил,
Атрофини кўҳсор бил,
Панжшанба кун бозор бил,
Бир, икки, уч дўкон экан.
Бой мардикори маччойи,
Чўнтоғ самонлик лойи,
Бечорага нону чойи,
Тўн ўрнида ўтгон экан.
Беш-олти уйлик камбағал,
Деворлари тошу шағал,
Анга тарика бар маҳал,
Қишлоғи Маччоён экан.
Аммо Амин Абдуррасул,
Ким борса хизматкор ул,
Яхши йигит, очиқ кўнгул,
Юрт устида тургон экан

Қўқондан Исфарага

Афлок кажрафтор учун,
Ҳардам кўнгул афгор учун,
Хўқанд тангу тор учун,
Саҳро чиқиш даркор экан.
Бордим шаҳардин “Яккатут”,
Баққоли дузди бадбурут,
Бир танга соткай бир қурут,
Инсофсиз тарор экан.
Қишлоқ жувони йиғилишиб,
Иссиғда ўйнашган пишиб,
Ўтган тамошобин тушиб,
Сешанба кун бозор экан.
Сойики “Иштонсолди”си,
Келгай шаҳидларнинг иси,
Канда эмасдир ўғриси,
Асли қароқчизор экан.
Мингбоши Эшдавлат акам,
Аммо қуруқ савлат акам,
Қилса чиқим гар бир дирам,
Уйқу қочиб, бедор экан.
“Яйфан” каби толзор кам,
Йўқ соясида зарра ғам,
Зебо санам, қоши қалам,
Жононлари бисёр экан.
Дўмалари ҳам хўб бажо,
Волоснойи уҳда буро,
Юрт ишларини доимо,
Хайриятин кўзлар экан.
“Нурсух” каби ҳам юрт йўқ,
Боғдору деҳқон қорни тўқ,
Масжидлари ҳам хўб улуқ,
Турфа фараҳ осор экан.
“Рафқон”ни бозор жойи танг,
Муллолари чаққон, гаранг,
Омилари ҳам мулла ранг,
Кўйлак кийиб, дастор экан.
Гар меваси бир туп сотар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Берса гадога нон алар,
Минг йилда ҳам душвор экан.
Аммо “Работи” баччағар,
Йўқ ҳеч одамдан асар,
Бир подажойи гову хар,
Чун оғули тайёр экан.
Ду бора юрдим даштлаб,
Бодом конига қараб,
Мирза Умарни тўғрилаб,
Ҳавлисида наҳор экан.
Бўлсун ўшал Бурҳон омон,
Яхши йигитдур бегумон,
Хурсанд қилди ногаҳон,
Мингбоши Хол саркор экан.
Армонки кўпрак юрмадим,
Бир-икки ҳафта турмадим,
“Тикка Работ”ни кўрмадим,
Бир файз бузруквор экан.
Маъюс чиқдим “Исфара”,
Дил хаста, мажруҳи яра,
Иссиққа куйган қоп-қора,
Олти жиҳат кўксор экан.
Анҳору сою жўллари,
Ўйнаб келодур сувлари,
Ширинки зардолулари,
Қанду асал бекор экан.
Қози жувонмарди накў,
Бориб-келибон чоркў,
Ногаҳ бўлиб дарди гулў,
Санчиқ тутиб бемор экан.
Ҳожи Зуҳур ҳам Ўрдада,
Сарҳавзлар, олий сада,
Борса агар бир ғамзада,
Жониғача ийсор экан.
Бойваччасидур бадбуруш,
Тўғри сўзи аччиғ-туруш,
Сил, эски бачча, чойфуруш,
Ҳофиз Умар, Қаҳҳор экан.
Бўлма ҳаловатга касал,
Оламда кам бениш асал,
Бешак мукофоти амал,
Дунё қурулғон дор экан.
Алҳамдулилло, бехатар,
Келдим, Муқим, айлаб сафар,
Музтар қолиб, кўрмай зарар,
Ҳақ бандасига ёр экан

Қўқондан Фарғонага

Чун шаҳридин чиқдим “Кудаш”,
Хотир билан маҳзуни ғаш,
Мажнунсифат девонаваш,
Хушчашмаю кам чанг экан.
Озодадин тупори кўп,
Дукчисидин аттори кўп,
Чойхўридин кўкнори кўп,
Бир раста носу банг экан.
“Яйфан” агарчи дилкушо,
Мардумлари енгилнамо,
Бир-бирлари ила доимо,
Бўлар-бўлмасга жанг экан.
“Нурсух” каби бир маъво кам,
Тушмай ўтиб қилди алам,
Олма, анор ўрнига ҳам,
Боғида токи занг экан.
“Рафқон” ажойиб жой денг,
Бир кўча кетган сой денг,
Салқин супа ҳой-ҳой денг,
Ким кўрса ҳангу манг экан.
Айвончалар мисли катак,
Йўлиға одам сиққудак,
Чит бирла бир ерда алак,
Бозори тору танг экан.
Хожам бугун савдо бажо,
Баским кўп эркан ошно,
Эркаклари бари ото,
Хотунлари амманг экан.
Қўй қилма “Конибодом” ҳавас,
Бўлмас шамоли ҳеч бас,
Кўзларга ургай хору хас,
Борғунча йўли чанг экан.
Хуфтонда кирдим бир дўкон,
Қилди ашула бир жувон,
Овози эшакдин ёмон,
Ҳанграрга хуш оҳанг экан.
Кўп мардумидин “Бешариқ”
Аҳлини “қуттоут тариқ”,
Етим ҳақи – гўшти балиқ,
Ишлари реву ранг экан.
Чарчашни билмас юрсалар,
Пурзўр кетмон урсалар,
Вақти намозга борсалар
Масжид сорига ланг экан.
Қийғир кўтарган уч йигит,
Ухлатмадилар бир минит,
Ҳам бошда тонг отқунча ит,
Ғингшиб чиқиб, ванг-ванг экан.
Ҳайфи алар кимхобу шол,
Хоҳ ёш бўлсун, хоҳи чол,
Эркаклари дер қизни ол,
Хотунлари қадзанг экан.
Бозорда қайда бор эдим,
Ирғиб ароба “ҳо” дедим,
Ётмай десам ночор эдим,
Лоҳаз гарангу ланг экан.
Белни Муқимий бойладим,
Шундоғ юрушни шайладим,
Дунёни таҳқиқ айладим,
Бир маҳзи ному нанг экан

Исфара саёҳатидан (янги топилган парча)

Шаҳр ичра тоқат тоқ ўлуб,
Дубора йўллар қоқ ўлуб,
Кўз Исфара муштоқ ўлуб,
Аввал чиқиш “Яйфан” экан.
Кун тобишида бу сафар,
Ўллар сақардин ҳам батар,
Тоғ ичра раҳзан баччағар,
Кўп элни қақшатгон экан.
Кетгунча йўллар хорлар,
Йўл захмидин озорлар,
Кўкка етар кўҳсорлар,
Ҳайҳот, хористон экан.
Қир пастида шўртанг ариғ,
Бир тўп йигит ўргай тариғ,
Тўнсиз, ялонғоч, ҳай дариғ,
Бечора, оч деҳқон экан!
Кам ғайри Қаҳҳору Умар,
Фарғонада ҳофиз дигар,
Билмас эканман бехабар,
Навмидлар хушхон экан.
Ўткан китобдори замон,
Хаттига ҳайрон инсу жон,
Чун дахмаси гўё жинон,
Ўқишлари Қуръон экан.
Чоркўга ҳам келдим етиб,
Отдин йиқилдим шилп этиб,
Беҳуш – ўзимдин кетиб,
Ман сахт бедармон экан.
Чоркў бозорин тор бил,
Атрофини кўҳсор бил,
Панжшанба кун бозор бил,
Бир, икки, уч дўкон экан.
Бой мардикори маччойи,
Чўнтоғ самонлик лойи,
Бечорага нону чойи,
Тўн ўрнида ўтгон экан.
Беш-олти уйлик камбағал,
Деворлари тошу шағал,
Анга тарика бар маҳал,
Қишлоғи Маччоён экан.
Аммо Амин Абдуррасул,
Ким борса хизматкор ул,
Яхши йигит, очиқ кўнгул,
Юрт устида тургон экан

Қўқондан Шоҳимардонга

Фарёдким, гардуни дун,
Айлар юрак-бағримни хун,
Кўрдики, бир аҳли фунун,
Чарх анга кажрафтор экан.
Қолмай шаҳарда тоқатим,
Қишлоқ чиқардим одатим,
Хоҳи яёв, бўлсун отим,
Гаҳ сайр ҳам даркор экан.
“Ултарма”га қилдим юруш,
Ошнам эди бир читфуруш,
Етдим жадаллаб вақти туш,
Бирдам қизиқ бозор экан.
Бир маърака кўрдим бутун,
Жамъи ёпинган бошга тўн,
Боқсамки, беш юзча хотун,
Воиз қулоқ солар экан.
Мингбошилик кимнинг иши,
Десам, деди бир дониши,
Бир “Қўштегирмонлик” киши,
Хўжа Исо бекор экан.
Серобу салқину васиъ,
Юрсанг ҳавоси муртафиъ,
Соҳиб торозу миррабиъ,
Ҳожи Ғафур саркор экан.
Мағрур, ҳирсу бешу кам,
Ҳар сўзда лоф, ичгай қасам,
Такжой олур моховдан ҳам,
Ҳожи ўзи мурдор экан.
“Дўрманча”га кетдим ўтуб,
Ёқамни ҳар соат тутуб,
Ётдим ул оқшом ғам ютуб,
Дашти қароқчизор экан.
Анда бўлус ҳожи деди,
Ҳам муфти ҳам қози деди,
Юрти ҳама рози деди,
Бечора беозор экан.
Боз изди ҳоми воизи,
Бадкайф очилмайдур кўзи,
Юқори бошидин тизи,
Эрмаклари кўкнор экан.
Кўргурма бир кампир ўрус,
Уйдек амома кўса тус,
Бориб финакка усма-ус,
Алқисса деб қолар экан.
“О қ ер”дин ўтдим, бойлари,
Олий иморат жойлари,
Ме ҳмонсиз ўткай ойлари,
Келса биров ночор экан.
Аммо назарда “Рошидон”,
Фирдавс бо ғидин нишон,
Жомеълари оби равон,
Са ҳни гулу гулзор экан.
Шокир нойиби волости,
Ҳимматда денг ҳотамтойи,
Келганда бир ме ҳмон шави,
Жони ғача ийсор экан.
Ул хожаи ил ғир нигин,
Ғаввос и дарёи я қин,
Сар ҳал қаи ас ҳобидин,
Зоти фалак ми қдор экан.
Тангрига кўнгил бойлайин,
Бориб зиёрат айлайин,
Ёндим боролмай найлайин,
Устод мардикор экан.
Армон , зиёрат қилмадим,
Бир кеча ётиб келмадим,
Кўз бирла кўриб билмадим,
Хуш ба ҳри файзосор экан.
Маъюс бордим “Зо ҳидон”,
Бир кўча кетгунча дўкон,
Шўх одами, ичмай пиён,
Маст отаси безор экан.
Сувлар сепилган сўрилар,
Бўзланган ўчо қ -мўрилар,
Табъин г мабод о чой тилар,
Дамлашлари иш қор экан.
Бешер эмасдур бешалар,
Бордур саховат пешалар,
Қилман ёмон андишалар,
Яхшилари ҳам бор экан.
Кўрдум дедилар “Бўрбали ғ”,
Бир пода, қўй, эчки ари ғ,
Сўрса киши нону қати ғ ,
Шому са ҳар тайёр экан.
“Олтиари қ” қурсин ўшал,
Селларда қолдим бир ма ҳал,
Бўлдим ў ю б ём ғирда шал,
Тўн шилта, ҳўл изор экан.
Мингбошиси сўфинамо,
Тасби ҳу бўйнида ридо,
Чў қиб қочар зо ҳи ало,
Бир до ғули айёр экан.
Хайру сахо важ ҳига кар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Келса гадой нога ҳ агар,
Бир пул чи қиш душвор экан.
Шов қин қилур тентаклари,
Иштонида ҳиштаклари ,
Хониш қилиб эшаклари,
Тўп -тўп юруб ҳангрор экан.
Кўрдим чу қур “Чимён” эрур,
Ер остида зиндон эрур,
Душманлари ме ҳмон эрур,
Мардумлари тарор экан.
“Водил” мақоми жонфизо,
Дўконларидур дилкушо,
Анҳорида оби сафо,
Себарга, обишор экан,
Туғлар кўринди ёрқираб,
Шоҳи араб, мири Нажаф,
Ҳам дурри дарёи шараф,
Ул Ҳайдари каррор экан.
Қилмоқ шикоятдур ўсал,
Келди бад дунянг аз азал,
Бешак мукофоти амал,
Дунё қурилган дор экан,
Алҳамдулилло, бехатар,
Келдим, Муқим, айлаб сафар.
Музтар қолиб, кўрмай зарар,
Ҳақ бандасига ёр экан

Қўқондан Исфарага

Афлок кажрафтор учун,
Ҳардам кўнгул афгор учун,
Хўқанд тангу тор учун,
Саҳро чиқиш даркор экан.
Бордим шаҳардин “Яккатут”,
Баққоли дузди бадбурут,
Бир танга соткай бир қурут,
Инсофсиз тарор экан.
Қишлоқ жувони йиғилишиб,
Иссиғда ўйнашган пишиб,
Ўтган тамошобин тушиб,
Сешанба кун бозор экан.
Сойики “Иштонсолди”си,
Келгай шаҳидларнинг иси,
Канда эмасдир ўғриси,
Асли қароқчизор экан.
Мингбоши Эшдавлат акам,
Аммо қуруқ савлат акам,
Қилса чиқим гар бир дирам,
Уйқу қочиб, бедор экан.
“Яйфан” каби толзор кам,
Йўқ соясида зарра ғам,
Зебо санам, қоши қалам,
Жононлари бисёр экан.
Дўмалари ҳам хўб бажо,
Волоснойи уҳда буро,
Юрт ишларини доимо,
Хайриятин кўзлар экан.
“Нурсух” каби ҳам юрт йўқ,
Боғдору деҳқон қорни тўқ,
Масжидлари ҳам хўб улуқ,
Турфа фараҳ осор экан.
“Рафқон”ни бозор жойи танг,
Муллолари чаққон, гаранг,
Омилари ҳам мулла ранг,
Кўйлак кийиб, дастор экан.
Гар меваси бир туп сотар,
Бир пулни юз ердин тугар,
Берса гадога нон алар,
Минг йилда ҳам душвор экан.
Аммо “Работи” баччағар,
Йўқ ҳеч одамдан асар,
Бир подажойи гову хар,
Чун оғули тайёр экан.
Ду бора юрдим даштлаб,
Бодом конига қараб,
Мирза Умарни тўғрилаб,
Ҳавлисида наҳор экан.
Бўлсун ўшал Бурҳон омон,
Яхши йигитдур бегумон,
Хурсанд қилди ногаҳон,
Мингбоши Хол саркор экан.
Армонки кўпрак юрмадим,
Бир-икки ҳафта турмадим,
“Тикка Работ”ни кўрмадим,
Бир файз бузруквор экан.
Маъюс чиқдим “Исфара”,
Дил хаста, мажруҳи яра,
Иссиққа куйган қоп-қора,
Олти жиҳат кўксор экан.
Анҳору сою жўллари,
Ўйнаб келодур сувлари,
Ширинки зардолулари,
Қанду асал бекор экан.
Қози жувонмарди накў,
Бориб-келибон чоркў,
Ногаҳ бўлиб дарди гулў,
Санчиқ тутиб бемор экан.
Ҳожи Зуҳур ҳам Ўрдада,
Сарҳавзлар, олий сада,
Борса агар бир ғамзада,
Жониғача ийсор экан.
Бойваччасидур бадбуруш,
Тўғри сўзи аччиғ-туруш,
Сил, эски бачча, чойфуруш,
Ҳофиз Умар, Қаҳҳор экан.
Бўлма ҳаловатга касал,
Оламда кам бениш асал,
Бешак мукофоти амал,
Дунё қурулғон дор экан.
Алҳамдулилло, бехатар,
Келдим, Муқим, айлаб сафар,
Музтар қолиб, кўрмай зарар,
Ҳақ бандасига ёр экан

Қўқондан Фарғонага

Чун шаҳридин чиқдим “Кудаш”,
Хотир билан маҳзуни ғаш,
Мажнунсифат девонаваш,
Хушчашмаю кам чанг экан.
Озодадин тупори кўп,
Дукчисидин аттори кўп,
Чойхўридин кўкнори кўп,
Бир раста носу банг экан.
“Яйфан” агарчи дилкушо,
Мардумлари енгилнамо,
Бир-бирлари ила доимо,
Бўлар-бўлмасга жанг экан.
“Нурсух” каби бир маъво кам,
Тушмай ўтиб қилди алам,
Олма, анор ўрнига ҳам,
Боғида токи занг экан.
“Рафқон” ажойиб жой денг,
Бир кўча кетган сой денг,
Салқин супа ҳой-ҳой денг,
Ким кўрса ҳангу манг экан.
Айвончалар мисли катак,
Йўлиға одам сиққудак,
Чит бирла бир ерда алак,
Бозори тору танг экан.
Хожам бугун савдо бажо,
Баским кўп эркан ошно,
Эркаклари бари ото,
Хотунлари амманг экан.
Қўй қилма “Конибодом” ҳавас,
Бўлмас шамоли ҳеч бас,
Кўзларга ургай хору хас,
Борғунча йўли чанг экан.
Хуфтонда кирдим бир дўкон,
Қилди ашула бир жувон,
Овози эшакдин ёмон,
Ҳанграрга хуш оҳанг экан.
Кўп мардумидин “Бешариқ”
Аҳлини “қуттоут тариқ”,
Етим ҳақи – гўшти балиқ,
Ишлари реву ранг экан.
Чарчашни билмас юрсалар,
Пурзўр кетмон урсалар,
Вақти намозга борсалар
Масжид сорига ланг экан.
Қийғир кўтарган уч йигит,
Ухлатмадилар бир минит,
Ҳам бошда тонг отқунча ит,
Ғингшиб чиқиб, ванг-ванг экан.
Ҳайфи алар кимхобу шол,
Хоҳ ёш бўлсун, хоҳи чол,
Эркаклари дер қизни ол,
Хотунлари қадзанг экан.
Бозорда қайда бор эдим,
Ирғиб ароба “ҳо” дедим,
Ётмай десам ночор эдим,
Лоҳаз гарангу ланг экан.
Белни Муқимий бойладим,
Шундоғ юрушни шайладим,
Дунёни таҳқиқ айладим,
Бир маҳзи ному нанг экан

Исфара саёҳатидан (янги топилган парча)

Шаҳр ичра тоқат тоқ ўлуб,
Дубора йўллар қоқ ўлуб,
Кўз Исфара муштоқ ўлуб,
Аввал чиқиш “Яйфан” экан.
Кун тобишида бу сафар,
Ўллар сақардин ҳам батар,
Тоғ ичра раҳзан баччағар,
Кўп элни қақшатгон экан.
Кетгунча йўллар хорлар,
Йўл захмидин озорлар,
Кўкка етар кўҳсорлар,
Ҳайҳот, хористон экан.
Қир пастида шўртанг ариғ,
Бир тўп йигит ўргай тариғ,
Тўнсиз, ялонғоч, ҳай дариғ,
Бечора, оч деҳқон экан!
Кам ғайри Қаҳҳору Умар,
Фарғонада ҳофиз дигар,
Билмас эканман бехабар,
Навмидлар хушхон экан.
Ўткан китобдори замон,
Хаттига ҳайрон инсу жон,
Чун дахмаси гўё жинон,
Ўқишлари Қуръон экан.
Чоркўга ҳам келдим етиб,
Отдин йиқилдим шилп этиб,
Беҳуш – ўзимдин кетиб,
Ман сахт бедармон экан.
Чоркў бозорин тор бил,
Атрофини кўҳсор бил,
Панжшанба кун бозор бил,
Бир, икки, уч дўкон экан.
Бой мардикори маччойи,
Чўнтоғ самонлик лойи,
Бечорага нону чойи,
Тўн ўрнида ўтгон экан.
Беш-олти уйлик камбағал,
Деворлари тошу шағал,
Анга тарика бар маҳал,
Қишлоғи Маччоён экан.
Аммо Амин Абдуррасул,
Ким борса хизматкор ул,
Яхши йигит, очиқ кўнгул,
Юрт устида тургон экан